15/10/2022
ҚОРАҚУЧЧИДА САЙЁР ТИББИЙ КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
Қашқадарё вилоят хокимининг 2022 йил 12 майдаги 337-4-0-Q/22-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" шиори остидаги навбатдаги чуқурлаштирилган тиббий кўриклар олис Қарши туманидаги Қорақуччи маҳалласидаги 53-ОП биносида ташкил этилди.
Вилоят марказидан мобиль поликлиника ҳамда мобиль офтальмологик поликлиника автобуслари карвони билан келган эндокринолог, онколог, офтальмолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари катори Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Карши филиали ходимлари хам ушбу тадбирда иштирок этиб, замонавий ускуналар ёрдамида биргаликда жами 165 нафар фуқаро саломатлигини кўздан кечириб, уларга зарур ёрдам ва тавсияларни беришди.