𝙋𝙨𝙞𝙭𝙤𝙡𝙤𝙜 𝙠𝙪𝙣𝙙𝙖𝙡𝙞𝙜𝙞

𝙋𝙨𝙞𝙭𝙤𝙡𝙤𝙜 𝙠𝙪𝙣𝙙𝙖𝙡𝙞𝙜𝙞 Contact information, map and directions, contact form, opening hours, services, ratings, photos, videos and announcements from 𝙋𝙨𝙞𝙭𝙤𝙡𝙤𝙜 𝙠𝙪𝙣𝙙𝙖𝙡𝙞𝙜𝙞, Tashkent.

14/11/2024

Қачонлардир квант физикасини тушуниш мен учун хитой иероглифларини шаррос ўқиб-ёзишдек иложсиз нарса эди.
Анъанавий психология билан танишиб бу соҳада очилмаган, очилиши кўплаб ақидавий, ижтимоий қарама-қаршиликларга сабаб бўлувчи жиҳатларни кўрдим.
Анъанавий психология ўртамиёна онгли қатламгагина яхши самара беради.
Мурожаатчи нима, қандай ишлашини тушунмайдиган ва молекуляр тарзда изоҳлашингизни талаб қилмайдиган бўлиши керак. Яъни мутахассисга муаммосини айтади, у эса бир нечта усуллар билан уни «овутиб» қўйиши керак. Жўн тушунтирганда шундай.
Шахсан мен шу сабаб муаммоли вазиятларда ҳам психологга бормаганман. Тўғрироғи саволларимга нафақат жавоб балки миясини мантиққа жавобгар қисми фаол ишлайдиган мендек ўта кетган скептикни бу методларда мантиқ борлигига ишонтириш ҳам керак эди.
Умримда биринчи ва ҳозирча ягона марта психологга борганман ва тўғри мутахассисга борганман.
(Буни ўзи алоҳида ажойиб мавзу, бошқа сафарга..))
Психологияда парапсихология йўналиши бор. Анъанавий психологлар буни шараф билан инкор қилишади, яъни фан псевдофанни инкор қилади.
Энг қизиғи ўша фан сифатида қабул қилинган методларни энг эффективлари парапсихологиянинг айнан ўзи, бунисига кўз юмилади).

Мавзуни муддаосига ўтаман.
Ўтган асрда квант физикаси деган фан майдонга чиқиши билан нафақат психология балки кўплаб аниқ фанларни, мавжуд назарияларни савол остига қўйди.
Бу нима дегани?
Бу физика қонунлари ҳам аслида қонун бўлмаслиги мумкин дегани.
Бу олма Ньютоннинг бошига тушмаслиги ҳам мумкин (эди) дегани.
Борлиқда ҳамма нарса ўзгарувчан, эгилувчан, собит эмас. Ҳамма нарса сонияда бутунлай ўзгариши мумкин.
Бу дегани тақдир ҳам бир сценарийли эмас дегани.
Бу дегани инсонда тақдирини ўзгартира олиш имкони доим бор дегани.
Фақат буни қандай ишлашини тушуниш керак.
Оддий мисол, дуо тақдирни(келажакни) ўзгартириш кучига эга.
Барча динлардаги дуоларда бирдек бор куч.
Бу ақидавий сафсата эмас.
Конкрет факт бу.
Фақат бу қандай ишлаши эса бизга болалигимиздан қулоғимизга қуйилгандек эмас.
Ҳаммаси бутунлай бошқача.
(Бу мавзу ҳам бошқа сафарга..)

Келажакку майли, ўтмишни ҳам ўзгартириш мумкинлигига нима дейсиз?!)
Бу ҳам ҳақиқат.
Айтайлик, кимдир отасидан оқ фотиҳа олмаган (армони яъни травмаси бор), ёки онасидан узр сўрамаган, улар эса ҳозир ҳаёт эмас.. Ёки ҳаётда бор реал одамлар билан ҳам қайсидир муаммоларни юзма-юз ҳал қилиб олиши макон ва замон томонлама имконсиз вазият бўлиши мумкин.
Замонавий психология амалиётида бу ҳам иложсиз эмас.
Шунақа гаплар.
t.me/dilnoz_bilan

«Капалак эффекти» деган феномен бор. Дунёнинг қаеридадир капалакнинг қанот қоқиши дунёнинг бошқа бир бурчагида тўфон юз ...
19/01/2024

«Капалак эффекти» деган феномен бор.
Дунёнинг қаеридадир капалакнинг қанот қоқиши дунёнинг бошқа бир бурчагида тўфон юз беришига сабаб бўлиши мумкин, дейилади.
Бу асоссиз фараз эмас.
Бу табиий фанлар ўрганган илмий ҳодиса.

Украиналик блогерни мақоласини ўқигандим.
Ёдимда қолганича ёзаман.

Кўп йиллар аввал ўша инсон республика миқиёсида чоп этиладиган жиддий бир газета муҳарририятида ишлайди.
Кунлардан бир кун унда ҳеч қандай асоссиз, мақсадсиз бир ғоя туғилади.
У бу ҳақида бош муҳарририга айтади.
Ғоя шундай бўлган: истакларни амалга оширадиган сеҳрли гугурт доналари сотамиз, деган эълонни газетада чоп этиш.
Сеҳрли гугуртнинг ўзи эса йўқ.
Кутилмаганда муҳаррирга бу фикр маъқул келади, «почему бы нет, бу газетани қизиқарлироқ қилиши мумкин "маркетинг юриш" бўлиши мумкин» дейди.
Шундай қилиб беъмани эълон газета саҳифасида чоп этилади.
Орадан муддат ўтиб таҳририятга ўша гугуртни олишни истаган харидор қўнғироқ қилади.
Муҳаррир жавобгарликни фикр муаллифига юклайди.
Ҳалиги инсон энг яқин дўкондан оддий гурурт олиб келади ва устига «сеҳрли гугуртлар» деган ёзувни ёпиштиради.
Тез орада милиция формасида кийинган харидор таҳририятга келади.
Муаллиф шарлатанлик учун уни ҳибсга олиш операцияси деб тушунади ҳолатни.
Нима бўлса бўлар деб харидорга гугуртни узатади.
— Нархи қанча? - дейди ҳалиги инсон.
— Амалга ошишни истаган истагинг учун қанча тўлашни ҳоҳласанг шунча, дейди сотувчи.
Харидор кўзи ёшга тўлиб чўнтагидан бир даста пул олиб узатади. Бу муаллифнинг бир неча ойлик иш ҳақига тенг миқдордаги пул бўлади.
— Буни қандай ишлатаман? дейди харидор.
— Ниятингни айтиб истасанг ёқ, истасанг синдир дейди сотувчи.
Бу эълон бўйича мурожаат қилган биринчи ва охирги талабгор бўлади.

Орадан йиллар ўтиб ҳалиги инсон муаллифни излаб таҳририятга боради.
— Ўшанда олдингга келаётганимда менда мўъжизага ишонишдан бошқа ҳеч қандай имкон йўқ ҳолатда эдим.
Қизим ҳаёт билан ўлим ўртасида, медицинадан нажод йўқ эди.
Мўъжиза юз берди, ҳозир ҳаммаси яхши, бу учун сендан миннатдорман, дейди.

Манга ўша мақола муаллифининг бир гапи жуда таъсир қилган:
«Биласизларми, мени ақлимга бу идея келишини ўзи ақлсизлик эди.
Аммо мен уни бажардим.
Менинг бутун республика бўйлаб миллионлаб тиражда сотиладиган газетада чоп этилган аҳмоқона ғоям фақат биргина инсоннинг тақдирини ўзгартириб юбориши учунгина туғилганини кеч англадим.»

Ўзим ҳам шундай ҳолатларни кўп кузатганман.
Ютубда бир видео бор, давомийлиги икки соатга яқин ёки ошиқроқ.
Видеода бошидан охиригача тарақ-туруқ қилиб кир юваётган эскигина кир ювиш машинаси бор холос).
Кўрувлар сони эса миллиондан анча ошган.
Ютуб алгоритми фақат бошдан охиргача кўрилганларни ҳисобга олиб санашини ҳамма билса керак.
Бир масалада маслаҳат, жавоб керак эди.
Қидирув тизимларидан ҳам, мутахассислардан ҳам жавоб ололмаганман.
Бир сафар ютубга кирсам шу саволим ёзилган видеога кўзим тушди.
Қизиқиб очдим, тармоққа жойланганига тўрт йилдан ошган экан, ман олтинчи кўрувчи бўлдим.
Таваккал кўришга қарор қилдим.
Саволимга аниқ жавобни олдим ва ягона «👍»ни ҳам босдим.

Ўша муаллиф гапини такрорламоқчиман, сизга ҳақиқатда керак нарса ўзи сизни топади. Бу учун бутун бошли галактикада кичкинагина «тизим носозлиги» юз бериши керак бўлса ҳам.

12/07/2023

Нарциссни қандай таниш бўйича тайёр «шпаргалка»)

#НАРЦИССИЗМ

Аёл эрининг машинасидан аёллар ич кийимини топиб олган. Эридан изоҳ талаб қилганида «бу ўзингники, танимаяпсанми?» деган...
14/05/2023

Аёл эрининг машинасидан аёллар ич кийимини топиб олган.
Эридан изоҳ талаб қилганида «бу ўзингники, танимаяпсанми?» деган.
🤦🏻‍♀️🤦🏻‍♀️🤦🏻‍♀️
Аёл ҳақиқатини ҳеч кимга исботлаб беролмаган.

#ГАЗЛАЙТИНГ НИМА?

«Сенга шундай туюляпти!»
«Сен ўйлаганингдек, тушунганингдек эмас!»
«Сен яна нотўғри тушуняпсан!»
«Сени ўзи томинг кетибти!»
«Сен асабий бўлиб қолгансан!»
«Сен ўзингга ортиқча баҳо беряпсан!»
«Сен ўзи уқувсиз, нўноқсан!»

Бундай хитоблар сизга танишми?

🟢 Бу пост инсон психикасини манипуляция қилиш, энергетик вампиризм, эмоционал зўравонликнинг энг тубан ва энг хавфли кўриниши ҳақида.

Нақд бир йил аввал бир аёл менга шахсийдан мурожаат қилди.
Консультация масаласида.
Айнан ўша пайтларда шахсий сабабларга кўра менда у аёл билан кўришиб гаплашиш имкони йўқ эди.
Аёлга муаммосини ёзма ёки овозли тарзда жўнатиши мумкинлигини айтдим.
Аёл ҳолатини ҳар икки ҳолатдаям ифодалаб беролмаслигини айтди.

Орадан уч ойча ўтиб шу аёл яна менга мурожаат қилди.
Бу пайтда мен сафарда эдим.
Мен онлайн ишлашни таклиф қилдим.
Аёл яна мен билан кўришиб гаплашиши кераклигини айтиб, «қайтишизни кутаман» деб жавоб қайтарди.

Бу мурожаат ёдимдан кўтарилган экан, орадан яна муддат ўтиб аёл яна ёзди.
Бу сафар учрашдик.

Имкон қадар қисқа ёзаман.
Қаршимда кам учрайдиган ўзига хос гўзал, синиққан ва асабий аёл ўтирарди.
Аёл турмуш ўртоғи билан муносабатда муаммоси борлиги ҳақида гапирди.
«Буни сизга тушунтириб беролмасам ҳам керак, қаердан бошлашни ҳам билмайман, ўзимни айблашиздан қўрқяпман» деди аёл.

Мен аёлга эри билан бўлган кўнгилсизликларнинг энг охиргиси ҳақида батафсил гапириб беришини сўрадим.

Ҳикоя шундай:
Эр-хотин маиший техника сотиладиган дўконлардан биридаги маҳсулотни харид қилиш учун боришади.
Дўконда чегирма билан сотилаётган маҳсулотни харид қилишга қарор қилишади.
Бу товардан растада фақат иккита қолган ва иккиси икки хил рангда, фарқли моделда бўлади.
Аёл ва эри қай бирини танлаш борасида мунозара қилишади, мажозий маънода тушунтирсам аёл кўк ранглисини олайлик дейди, эркак эса қизилини.
Токи улар бир тўхтамга келгунча бошқа бир мижоз шартта кўк ранглисини олиб кетади.
Табиийки баҳс тугайди.
Улар тўловни қилиб дўкондан чиқишади.
Товар чегирмада бўлгани учун уни қайтариш ва бошқасига алиштириш ҳуқуқлари йўқлиги ҳақида аввалдан огоҳлантирилган бўлишади.

Ҳаммаси дўкондан чиқиб уйга қайтгунимизча юз берди, деди аёл.
Йўлда эркак аёлига «сани аҳмоқлигинг, ўжарлигинг сабаб буюмни кўк ранглисини шартта биров олиб кетди» дейди.
Аввалига аёл эри адашаётганини, аслида тескариси бўлганини таъкидлайди, шунда эри «ўзи томинг кетяпти сани хотин» дейди.
Аёл яна дўкондаги диалогни бир-бир эрига эслатиб такрорлайди, эри эса инкор қилади. Бу йўл бўйи давом этади. Сўнгги сўзни эри айтади «сан билан тортишиш беҳуда!»

Уйга қайтганда асабдан оёқ-қўлим титраётганди, мажолим йўқ эди, ўзимни худди барзанги бор кучи билан тўхтовсиз муштлаган бокс халтасидек ҳис қилдим, дейди аёл.
Эрининг ўша пайтдаги ҳолати қандай бўлганини сўрадим, у эса аксинча, янада сокинлашиб, кайфияти кўтаринки эди, уни бу ҳолати мени яна-да тутоқтирди деди аёл.

Англадимки, эр газлайтер.

✅ Психологияда газлайтинг тушунчаси бор, у ташхис эмас, конкрет психик бузилишни тасдиқловчи фактор, симптом.

☝🏻Газлайтер суҳбатдоши, партнерини адекватлигига, айбдорлигига, психикаси ва шахсиятида нуқсони борлигига ишонтиришга, тўғрироғи бунга ишонишдан бошқа йўл йўқлигига эмоционал зўрлайди.

🟢 ГАЗЛАЙТИНГНИ ҚАНДАЙ БИЛИБ ОЛСА БЎЛАДИ?

☝🏻Газлайтернинг диалоги ҳамиша «сен» сўзи билан бошланади, унда «мен» сўзи таққослаш ва тасдиқлаш учун диалогни иккинчи қисмида қўлланади.

Яна аёл мавзусига қайтаман.
Секин-аста аёл турмушидаги бошқа фрагментларни ҳам эслади.
Бир нечтасини мисол келтираман.

Бир сафар эрининг машинасидан аёллар ич кийимини топиб олган.
Эридан изоҳ талаб қилганида «бу ўзингники, танимаяпсанми?» деган.
🤦🏻‍♀️🤦🏻‍♀️🤦🏻‍♀️
Аёл ҳақиқатини ҳеч кимга исботлаб беролмаган.

Эр доимий «семириб кетяпсанми, тез қарияпсанми, сочинг сийраклашибтими?» деяверган.
Аёл аввал бошида ойнага қараб, кийимларини кийиб кўриб фарқ топмаган.
Охир-оқибат ҳақиқатда икки ўлчам катта кийимлар оладиган ҳолатга келган, сўлиққан ва сочи кўп тўкила бошлаган.

🟢ГАЗЛАЙТИНГ МЕХАНИЗМИ ҚАНДАЙ ИШЛАЙДИ?

Газлайтер бу ишни кам-кам дозада, секинлик билан сездирмасдан бошлайди.
Давомийлик узоқ бўлади ва «қурбон»га ёпиштирилаётган нуқсонлар, айблар кўлами жиддийлашиб борайверади.

Қурбон аввалига ундай эмаслигини инкор қилади, исботлашга уринади;
⏩ кейин бор энергия заҳирасини сарфлаб ўзини асоссиз айблардан ҳимоя қила бошлайди;
⏩ ҳаракатлари беҳуда эканлигини англагач депрессияга тушади;
⏩ ўзига ишончи сусаяди, ўзининг ҳақлигига шубҳалана бошлайди, айбдорлик ҳисси ошиб боради ва охир-оқибат ўзлигини унутиб, буткул ақлдан озиб кучли руҳий зўриқишдан психосоматик дард орттиради.

☝🏻 Бундай муносабат оқибати йилларга чўзилиши мумкин ва албатта ГАЗЛАЙТЕР ҚУРБОНИНИНГ РУҲАН ВА ЖИСМАН ЎЛИМИ БИЛАН ТУГАЙДИ.

Бу қанчалар жирканч ва шафқатсиз манипуляция усули эканлигини, ўз вазиятига ўзи ташхис қўйишни истовчилар учун шу номли ўткир драматик фильмни кўришни тавсия қиламан.

Фильмнинг психологик таҳлилини, қандай психик бузилишли одамлар одатда бу усулни қўллашини алоҳида постда ёзаман.

Газлайтердан ҳимояланиш ва енгиб чиқиш усуллари борасида индивидуал ишланади.

Брук — успешный архитектор из Вашингтона и счастлива в браке. После смерти своего отца она получает большое наследство. Вскоре наследство начинает исчезать. Жизнь...

Психологияда ҳам «ноллаштириш» теорияси бор. Айтайлик шахсий компьютерда барча дастурлар бир вақтнинг ўзида очиқ қолдири...
29/04/2023

Психологияда ҳам «ноллаштириш» теорияси бор.

Айтайлик шахсий компьютерда барча дастурлар бир вақтнинг ўзида очиқ қолдирилса, хотираси керак-керак эмас ахборот билан тўлиб қолса у аввалгидек равон ишламайди. Бунда компьютерни «қайта юклаш» тугмачасини босиш орқали ундаги очиқ қолган, беҳудага энергия сўриб ётган дастурларни ёпамиз.

Инсон психикаси ҳам шундай алгоритмда ишлайди.

Инсонлар бундай ҳолатда ҳал қилинмаган кўплаб муаммолар, улардан тарқалаётган эмоциялар гирдобида қолади.

Ишда ишдаги муаммолар, уйда уйдаги муаммолар, шахсий муносабатлардаги муаммоларни ўз вақтида «ёпмасак» бу руҳиятни чарчатиб қўяди.

Аммо бизда компьютердагидек ҳаммасини бир вақтда ёпиб қайта юклайдиган тугмача йўқ.

Бундай взиятда реалликни тўғри коррекция қилиш техникаси бу - ноллашиш дейилади.

Бу орқали онгимизни одатий эскича фикрлаш тарзи, ёпишқоқ фикрлар, ўз-ўзига таъқиқлар, зарарли одатлардан тозалаб оламиз.

Ноллашиш бу - бугунгача бўлган ҳаётий муаммоларимиз, инсонлар олдидаги қарздорлик ҳолатларимизни унутиш ва шунчайки кечиб юбориш эмас.
Қарзлар бир-бир тўлаб чиқилади, очиқ қолдирилган саҳифалар чиройли якун билан ёпилади.

Шундан сўнггина инсон ҳаётида янги саҳифа очилади.
Бу худди болалик созламаларига қайтишга ўхшайди.

Бу осон жараён эмас.
Ноллашиш босқичида инсон ҳаётида бўшлиқ ҳосил бўлади, яшашда маъно қолмагандек туюлади
Шу босқични яшаб ўтиш керак.

Кейин худди Янги йил оқшомидагидек соат миллари 00:00 ни кўрсатади!

Янги дафтарни қандай юритиш эса инсоннинг ўзига боғлиқ.

☝🏻Нарцисслар ҳақида фикр билдиришдан аввал улар ҳам ўз тақдирининг қурбони, уларга ҳам аслида осон эмаслигини таъкидлаб ...
27/04/2023

☝🏻Нарцисслар ҳақида фикр билдиришдан аввал улар ҳам ўз тақдирининг қурбони, уларга ҳам аслида осон эмаслигини таъкидлаб ўтиш керак.
Бу – нарциссни шундайлиги учун тавқи-лаънат қилиш, ёки уларга шафқат қилиш керак дегани эмас, уларни танигач инсон ўзини хавфсиз ҳудудга чиқариши керак дегани.

☝🏻Иккинчи масала: нарциссистик хулқ-атворли, нарциссистик жароҳатли ва ҳақиқий нарцисслар –фарқли тоифалардир. Уларни таснифлаш мутахассиснинг иши, чунки бу жиддий ташхис.

☝🏻Учинчи жиҳати, нарцисслар деганда одатда эркак кишиларни тушунишади.
Аслида эса аёллар орасида ҳам улар кам эмас, барибир сон жиҳатдан эркаклар кўпроқ.

Умуман олганда деярли барча инсонларда нарциссистик факторлар маълум даражада бор бўлади.
Бола дунёга келгач уч ёшгача бу факторлар унинг яшаб қолиши, атрофдагилар унга эътибор ва ғамхўрлик қилишларини таъминлаши учун муҳим бўлади.
Нормада бу факторлар ёш улғайган сари йўқолиб бориши керак.
Нарциссларда эса такомиллашиб боради, нарцисстик инфантилизм дейилади бу.

#НАРЦИСС КИМ?

Нарцисс – бутун дунё унинг орбитасида айланиши керак, ўзини барчадан устун, келишган, улуғвор ва ақлли деб ҳисоблайдиган худбин одам.
Атрофдагиларнинг у ҳақидаги фикрлари у учун жуда муҳим.
Албатта бу фикрлар барчаси мутлақо ижобий бўлиши керак. Ижобий репутацияни сақлаб қолиш улар учун ҳаёт-мамот масаласи.

✅ Нарцисслар ўз манфаатлари учун бошқаларни совуққонларча топтаб ўтишга қодир бўлади.

✅ Танқидга мутлақо тоқатсиз.

✅Ўзига бўлган ишончини ошириш учун паразитар усулдан фойдаланади – яъни бошқаларни ерга уриш, камситиш ҳисобига.

✅Мақтовга ўчгина эмас, муҳтож!
Уларни ўзига бўлган ишончини ушлаб турадиган асосий устун бу.

✅ Доим ўзига оро бериб юради, озода, чиройли кийинади, соғлигига ўта эътиборли бўлади, қаришдан жуда қўрқади.

✅ Атрофида доим «казо-казо» танишлар орттиришни хуш кўради, шундай инсонлар даврасига интилади. Жамиятда бирор муваффақиятга эришган инсон дарров унинг идеалига айланади.
Муваффақиятга қандай эришгани эса унга аҳамиятсиз.

✅Одатда оддий одамларга қўрс муомала қилмайди, шунчаки тил учида муроса қилади, ҳар бир инсон у ҳақида илиқ фикр билдиришини таъминлаш учун.

✅Мартабаси баландларга эса хос тавозеъ кўрсатади, шляпаси доим қўлида бўлади. Бундан сира хижолат бўлмайди. Уларни «ўз замонасининг қаҳрамони» (idol) деб билади чунки.

✅ Ўта кибрли бўлишади. Аммо ғурурли эмас.

✅ Янги манфаатлироқ танишлар, дўстлар орттирса эскисидан осонликча воз кечади. Шунчайки воз кечмайди, уларни камситиб, ерга уриб, пистани пўчоғидек ахлатга улоқтиради.

✅ Ўзларининг арзимас натижаларини ҳам инсоният тарихига қўшилган буюк ҳисса деб ҳисоблашади, ҳар йили Нобель мукофоти нега уларга берилмаганидан хуноб бўлишади.
☝🏻Айнан шу даражада.

✅ Қасоскор бўлишади.
Кимдир, қачондир, билиб ёки билмай уни думини босиб олгани доим ёдида туради.
Вақти-вазияти келгунча жавоб қайтармай пистирмада туради. Масалага ўз вақтида ойдинлик киритиш - бу уларга ёт тушунча.

✅ Душмани билан юзма-юз масалани ҳал қилишдан кўра панадан туриб бошқаларни унга қарши гиж-гижлашни профессионал бажаради.

✅Ўзаро конфликтли вазиятларда одамлар нарциссни ҳақ деб топишади. Чунки бурро тили, манипулятив қобилияти, харизмаси билан кўпларни ўзига ром қила олади. Унга ишонишади.

✅ Нарцисс ҳар доим ҳақ бўлади, ҳатто ноҳақ бўлганда ҳам!
(Албатта ўзининг назарида!)

✅ Виждон азоби? Айбдорлик ҳиссси?
Йўқ, уларга бу ҳислар бегона бўлади.

✅Айбини мард бўлиб тан олиш, чин дилдан кечирим сўраш улар учун ўлимга тенг.
Фақат оппоненти ўзидан кучлироқ, тубанроқ эканлигини англаганидагина вазиятдан зарарсиз чиқиш учун номига узр сўраши мумкин.

Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

Нарцисснинг ҳамроҳи (дўсти, турмуш ўртоғи, фарзанди, қўл остидаги ишчилар, қарамоғидаги тарбияланувчилари ва ҳк.) психологлар тилида «қурбон» дейилади.
Чунки эртами ёки кеч улар барибир нарцисснинг қурбонига айланишади.
(Ҳам мажозий ҳам тўғридан-тўғри маънода.)

Психопат, социопат каби ассоциаль абьюзердошларидан фарқли нарцисс қурбонини бир ҳамлада ўлдиришга қодир бўлмайди.

У гўёки ўргимчакдек қурбонини аввало ўзи тўқиган чиройли тўрга тушириб, энг дастлабки конфликтли вазиятнинг ўзидаёқ нишини санчиб, (руҳиятини) фалажлаб, ўзи эса қурбонининг узоқ ва машаққатли ўлимини кузатиб ҳузурланади.

Нарцисс қурбонини секин-асталик билан ўзига ишончини, ғурурини синдириб, у ҳеч кимга керак эмаслигини, «ҳеч ким»лигини онгига қуйиб боради, ўзига итоатли қулга айлантириб, бот-бот мазахлаб, секин-секин ўлдиради.

Қурбон бу вазиятда йиллар давомида албатта психосоматик фактор билан бирор жиддий дардни орттиради. Ва алалоқибат бу жисмоний ўлимгача бориши мумкин.

Аммо, нарцисс заифлашган, хасталашган қурбонини ёнида узоқ ушлаб турмайди, энди унга янги энергия манбаи керак бўлади: янги ишчи, янги шерик, янги эр ёки хотин.
Янгиси ва имкон қадар ёшроғи!

Аввалги турмушида бирдан ортиқ(2+!) аёли ёки эрлари кетма-кет вафот этган инсонларнинг кўпчилиги одатда нарциссизмга чалинган бўлиш эҳтимоли юқори бўлади.

 #НАРЦИССИЗМ 🟢 Одатда психологлар муносабатлар мавзусидаги мурожаатларда конкрет ечим кўрсатмайди, охирги қарорни мурожа...
26/04/2023

#НАРЦИССИЗМ

🟢 Одатда психологлар муносабатлар мавзусидаги мурожаатларда конкрет ечим кўрсатмайди, охирги қарорни мурожаатчи ўзи қабул қилишига имкон қолдиради.

Аммо шахсият бузилиши билан боғлиқ шундай ташхислар ҳам борки, агар психолог буни тўғри таҳлил қилиб, ташхисига ишончи комил бўлса бу ҳақида мурожаатчини огоҳлантириши унинг инсонийлик бурчи ҳисобланади.

Энг кўп тарқалган, энг кўп жабр етказувчи ва ташхис қўйиш энг мураккаб бузилишлардан бири бу ШАХСИЯТНИНГ НАРЦИСИСТИК БУЗИЛИШИ (ШНБ) ҳисобланади.

Бу мавзу шунчалар мураккаб ва долзарбки доим у ҳақида ёзиш истаги менда бўлган, аммо жуда кенг қамровлиги сабаб маълумотларни қандай кетма-кетликда етказиш томонини ўйлаганман.

Ўзбек аудиториясида бу ахборотга талаб бор, ўзбек тилида эса профессионал маълумотлар деярли йўқ.

ҲАР БИР ИНСОН ШНБ ҲАҚИДА БАЗАВИЙ МАЪЛУМОТГА ЭГА БЎЛИШИ НЕГА КЕРАК?

Бу ташхиснинг тарихи сувдаги ўз аксига маҳлиё бўлган йигитча ҳақидаги ривоят билан боғланади. Ўзлигини (шахсий «мен»ини йўқотган) йигитча ўзига ўзи ошиқ бўлиб, шу билан ўзини овутиб , уни бундай ҳолатдан чиқармоқчи бўлган барчани бир умрга жароҳатлаб умрини якунлайди.

Замонавий психиатрия ва психология ҳозирда анча илдамлаб кетди ва бу ташхиснинг кўлами афсонадагидан анча кенгроқ ва кенгайиб бормоқда.
Нарцисслар ҳам инновациялашиб, симптомлари мураккаблашиб бормоқда).

🟢 Мен бошқа ривоятга тўхталмоқчиман.
Қақнус қуши ҳақидагисига.

Бу қуш қалб жароҳатларидан шу қадар изтироб чекадики охир-оқибат буткул ёниб кулга айланади.
Кейин кулдан яна тирилиб ҳаётга қайтади.

Яъни ўзини трансформация қилиш учун жисмонан бутунлай йўқ бўлиб янгитдан бунёд бўлади.

Мавзуга бунинг нима алоқаси бор дерсиз.
Гап шундаки, нарцисс билан қачондир муносабатларга киришган барча инсонлар яна аввалги ҳолатларига қайтишлари худди Қақнус қушининг тақдирига ўхшайди.
Нарцисс қолдирган жароҳатни енгиб ўтиш худди шундай оғриқли жараён.

Бундай трансформациядан афсуски кўп кишилар ўта олмайдилар.
Бутун умрга мажруҳ бўлган руҳият, қалб жароҳати билан қолиб кетишади.
Психотерапия кўп йилларни талаб қилади.

Нарцисс билан муносабат ҳаёт учун қанчалар хавфли омил эканлигининг сабаби шу.

Чунки шахсиятида бундай бузилиш бор инсонларда эмпатия – раҳм-шафқат туйғуси МУТЛАҚО бўлмайди.

Шунчаки шафқатсиз одамни таниш қийин эмас-ку десангиз адашасиз.
Нарцисслар ўта мураккаб шахсиятга эга бўлишади. Одатда улар жамиятга ўзларини ўта меҳрибон қилиб кўрсатишади, бунга ҳатто ўзлари ҳам ишонишади.

Психопат ва социопат каби очиқ хавф туғдирувчи тоифалардан уларни айнан жамиятда ўзларини бақоида, зиёли, илмли, гуманитар кўрсата олиш, оммани моҳирона манипуляция қила олиш малакаси ажратиб туради.

Мавзунинг давоми кейинги постларда.
Асосийси, бошлаб олдим 🙂
Мавзуга доир билишни истаган барча саволларни ёзиб қолдиришиз ёки шахсийда беришингиз мумкин.

05/01/2023

Менга энг кўп йўлланадиган мурожаатлар шундай:
«Эркак аёлни (ёки аёл эркакни) ташлаб кетди.
Мен тушкунликдаман, у эса ҳаётдан завқ олиб яшаяпти. Бу адолатсизлик».

❓Аслида-чи?
Аслида бу жараён қандай кечишини умумий тушунтираман.

Аҳамият қилинг, мен аввалбошдан жиддий ниятда(❗) бошланган муносабатлар ҳақида ёзяпман.

✅ Психологияда воз кечилган инсоннинг ҳолати худдики энг яқин инсони фожеали вафот этган инсоннинг ҳолатига тенглаштирилади. Шу сабабдан бу инсонларга бир хил терапия қўлланилади.
Бу қанчалик оғриқли жараён эканлигини шу мисол орқали тасаввур қилса бўлади.

Воз кечилган инсон онгсиз равишда воз кечган одам яна қайтишини истайди, гарчи у инсон сифатида аллақачон қийматини йўқотган бўлса ҳам.

❓НЕГА БУНДАЙ ЙЎЛ ТУТАМИЗ?

Бу ўз назарида таҳқирланган, ташлаб кетилган инсонга яна ўзига бўлган ишончини сақлаб қолиши, ҳаётда синмасдан яшашда давом этиши учун керак.

❗Аммо бу нотўғри ҳаракат.

✅ Тўғри ҳаракат эса эмоциялари бироз совуши учун ўзига вақт бериши ва бошқа инсонлар билан муносабат ўрнатиб бир кишининг берган баҳоси ҳақиқий баҳо эмаслигини англаши учун ўзига имкон беришидир.

❓ТАШЛАБ КЕТГАН ИНСОН ҲАҚИҚАТДА ҲАЁТДАН ЗАВҚ ОЛИБ МАЗЗА ҚИЛИБ ЯШАЙДИМИ?

✅ Ҳа. Аммо бу ҳолатдан кейинги қисқа давом этадиган ғолиблик туйғуси.

❗Эрта ёки кеч ташлаб кетган одам албатта кейинги муносабатларида айни хатони яна такрорлайди. Токи ўз хатосини англаб етмагунча, муносабатларда ўз ўрни, вазифаси ва масъулиятини англамагунча бу жараён давом этаверади.
Буни англамагунча ҳақиқий бахтни ҳис қилмайди.
Табиатнинг қонуни шундай.

Видеода бу вазиятдаги примитив эркакнинг мантиқи қандай ишлаши аниқ очиб берилган. Ишанайверинг).

❓ҚАЧОНЛАРДИР ВОЗ КЕЧГАН ИНСОННИ ЯНА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИМИ?

✅ Вазиятга қараб.
Агар иккала томон ҳам ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган бўлса, муносабатларни тўхтаган жойидан давом эттириш эмас(❗), мутлақо янгидан бошлаш мумкин.

‼️ Эски кўникмалар билан янги ҳаёт бошлаб бўлмайди!

Негаки, айнан шундай вазиятлар инсонларнинг аслида қандайлигини кўрсатувчи ёрлиқдир.
Бир марта муносабатларга хиёнат қилган, бошқа инсоннинг ҳисларига тупурган, ўзининг ҳаракатларига масъуллигини инкор қилган одам токи ўзгармагунча ундан олижаноб ҳаракатларни кутиш ахмоқлик.

Шу ва бошқа мавзуларда телеграм орқали мурожаат қилишиз мумкин,

Address

Tashkent

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when 𝙋𝙨𝙞𝙭𝙤𝙡𝙤𝙜 𝙠𝙪𝙣𝙙𝙖𝙡𝙞𝙜𝙞 posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Videos

Share