Dori Darmon Aksiyadorlik Kompaniyasi

Dori Darmon Aksiyadorlik Kompaniyasi Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи компания

Таъкидланишича,  ўтган йилда пойтахтда 1,5 мингдан ортиқ наркотикка ружу қўйганлар расман рўйхатга олинган. Энг ачинарли...
27/01/2026

Таъкидланишича, ўтган йилда пойтахтда 1,5 мингдан ортиқ наркотикка ружу қўйганлар расман рўйхатга олинган. Энг ачинарлиси, “соя”да бўлган гиёҳвандларнинг сони бундан ҳам кўп. Уларнинг аксарияти ёшлар.

Улар наркотик учун ойига ўртача 20-25 миллион сўм сарфлаяпти. Гиёҳванд маблағ топиш илинжида жиноятга қўл уриши табиий. Ўтган йили республика бўйича 64 нафар шахс гиёҳванд модда таъсирида жиноят қилган, унинг учтадан биттаси Тошкент шаҳрига тўғри келади.

Шу йилдан бошлаб нарко экспресс-тестлардан оммавий фойдаланишга ўтилиши белгиланди.

Гиёҳвандларни даволашга энг камида тўрт ой вақт талаб этилади. Мутасаддиларга хусусий шериклик асосида аҳолига наркологик хизмат кўрсатиш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Telegram👉 https://t.me/doridarmon_ak

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид қилаётган уюшган жиноятчилик, ...
27/01/2026

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид қилаётган уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиёт бўйича таъсирчан чораларни белгилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Президентимиз наркожиноятчилик ва уюшган гуруҳларга қарши кураш бўйича наркоканалларнинг охирги манбаси ва ҳомийларигача етиб бориш учун масъулларда қатъият йўқлигини танқид қилди.

Пойтахтда наркожиноятларнинг сони 4 мингдан ошган. Қўлга олинган 112 та уюшган жиноий гуруҳ 1 минг 300 дан ортиқ жиноят қилган.

Мазкур жиноятлар учун айбли деб топилганлар жазони ярмини ҳам ўтамасдан озодликка чиқмоқда. Оқибатда бу жиноятни такроран қилганлар уч йилда 125 фоизга кўпайган.

Президент Администратсияси шуғулланишни бошлагандан кейин бу масалада ўзгариш бўлгани таъкидланди. Сўнгги уч ойда республика бўйича 50 га яқин йирик наркогуруҳлар қўлга олиниб, ярим тонна наркотиклар муомаласига чек қўйилди.

“Энг ёмони, чет давлатларда ҳам ўзимизнинг фуқаролар уюшган гуруҳлар тузиб, юртимиздан борганларга нисбатан товламачилик, зўравонлик, тадбиркорлигига рахна солиш билан шуғулланяпти. Ўзбекларнинг чет элдаги оммавий муштлашувлари юртимиз обрўсига путур етказяпти”,
– деди давлатимиз раҳбари.

Telegram👉 https://t.me/doridarmon_ak

 #ДунёРоссияда болалар учун папиллома вирусига қарши маҳаллий вакцина тасдиқландиРоссия Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринч...
27/01/2026

#Дунё
Россияда болалар учун папиллома вирусига қарши маҳаллий вакцина тасдиқланди

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи маҳаллий одам папиллома вирусига (ОПВ) қарши вакцинаси «Цегардекс»ни 9 дан 17 ёшгача бўлган болаларда қўллашни маъқуллади.

Ушбу тасдиқ Россиянинг бешта клиник марказида ўтказилган, 402 нафар бола иштирок этган III босқичли клиник синов танижалари асосида берилди. "Цегардекс" самарадорлик ҳамда хавфсизлигини кўрсатди.

Ўтган йилнинг март ойида 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган катталарда "Цегардекс" препаратидан фойдаланиш тасдиқланган ва октябрь ойида компания Кировдаги заводида дори воситасини тўлиқ цикл бўйича ишлаб чиқаришни бошлаган.

«Вакцинанинг биринчи партиялари аллақачон ишлаб чиқарилмоқда. Бозорга етказиб бериш 2026 йилнинг иккинчи ярмида бошланади. Йиллик 3 миллион дозадан ортиқ ҳажмда ишлаб чиқариш Россия соғлиқни сақлаш тизимини барқарор ва прогноз қилиниши мумкин бўлган таъминот билан таъминлайди», — деди "Нанолек" компанияси бош директори Евгений Баринов. У вакцинани Миллий профилактик эмлаш календарига киритилса, компания унга бўлган эҳтиёжни қоплай олишга тайёрлигини таъкидлади.

Вакцинани 9 ёшдан қўллаш имконияти халқаро иммунопрофилактика стандартларига мувофиқ бўлиб, бу инфекция билан эҳтимолий контактдан олдин ҳимояни шакллантиришни назарда тутади. Бу ёндашув максимал профилактик самарани таъминлайди ва ОПВ билан боғлиқ касалликлар, жумладан, бачадон бўйни ва бошқа онкологик касалликлар ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Одам папиллома вируси бутун дунёда жуда кенг тарқалган вируслар гуруҳининг кенг тарқалган номидир. 190 дан ортиқ вирус турлари маълум бўлиб, улардан камида 13 таси саратон ривожланишига олиб келади.
—————————————
В России одобрено применение у детей отечественной вакцины против ВПЧ

Первые серии вакцины „Цегардекс“ уже находятся в производстве. Поставки на рынок начнутся во второй половине 2026 года.

Подробнее👉 https://www.doridarmon.uz/ru/news/rossijada-bolalar-uchun-papilloma-virusiga-arshi-maallij-vaktsina-tasdilandi-

  Ўзбекистонда 30 ёшдан ошганлар йилда бир марта юрак текширувидан ўтказиладиЖорий йилнинг 20 январь куни Президентнинг ...
27/01/2026


Ўзбекистонда 30 ёшдан ошганлар йилда бир марта юрак текширувидан ўтказилади

Жорий йилнинг 20 январь куни Президентнинг «Ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида»ги (ПҚ–20-сон) қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 майдан халқаро дастурлар («Stent for Life» ва «Action Plan for Stroke») асосида ишлаб чиқилган Инфаркт ва инсультга қарши курашиш миллий дастури (Миллий дастур) ҳудудларда босқичма-босқич амалиётга жорий этилади.

Миллий дастур доирасида қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий қилинади, жумладан:

• бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида 30 ёшдан ошган аҳоли ўртасида йилига 1 марта мақсадли тиббий текширувлар ўтказилади;

• туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказларида тун-у кун фаолият юритувчи инфаркт ва инсульт бригадалари фаолияти йўлга қўйилади;

• халқаро стандартлар асосида беморларнинг клиник маршрутлари (cлиниcал патҳwайс) ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади;

• тез тиббий ёрдам бригадалари сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш имкониятига эга телеметрик электрокардиограф ҳамда мониторли дефибрилляторлар билан таъминланади.

Қарорга кўра, Миллий дастур доирасида ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни даволашда тиббий хизматлар халқаро стандартларга мувофиқ вақт меъёрларига қатъий риоя этган ҳолда кўрсатилиши таъминланади. Бунда:

- ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларга чалинган беморларга “олтин соат” тамойили асосида шошилинч тиббий хизмат кўрсатиш ташкил қилинади;

- тез тиббий ёрдам хизмати томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар алгоритми ва беморнинг ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатувчи муассасагача бўлган клиник маршрути вақт меъёрлари асосида ташкил қилинади;

- бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ҳамда стационар тиббиёт муассасалари томонидан аҳолини мақсадли тиббий текширувлардан ўтказиш ва беморларнинг клиник маршрутларини ташкил қилишда вақт меъёрлари инобатга олинади.

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда “Ҳозироқ ҳаракатлан – ҳаётни сақлаб қол!” мавзусида ижтимоий роликлар намойиш қилинади.

Ҳар йили 29 сентябрь – Бутунжаҳон юрак куни ҳамда 29 октябрь –Бутунжаҳон инсультга қарши курашиш куни муносабати билан қон босими, қанд ва холестерин миқдорини ўлчаш, инфаркт ва инсультда тез ёрдам кўрсатиш бўйича аҳолининг саводхонлигини оширишга қаратилган оммавий тадбирлар ўтказилади.

2026 йил 1 мартдан республика тиббиёт марказлари мутахассислари ҳамда хорижий экспертлардан иборат таркибда ўткир юрак-қон томир ва цереброваскуляр касалликларни даволашда тиббий хизмат кўрсатишни мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти йўлга қўйилади.

https://t.me/doridarmon_ak

Аҳмоқ одамнинг хатосини тўғриламанг, у сизни ёмон кўриб қолади. Ақлли инсоннинг хатосини тўғриланг у сизни қадрлайди. ✍️...
27/01/2026

Аҳмоқ одамнинг хатосини тўғриламанг, у сизни ёмон кўриб қолади. Ақлли инсоннинг хатосини тўғриланг у сизни қадрлайди.

✍️ Брюс Ли
🌧 Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
https://t.me/doridarmon_ak

 #ДунёҲиндистонда яна  хавфли вирус  тарқалдиҲиндистонда Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда чоралар кўрилмоқ...
27/01/2026

#Дунё
Ҳиндистонда яна хавфли вирус тарқалди

Ҳиндистонда Нипаҳ вируси тарқалиши билан боғлиқ фавқулодда чоралар кўрилмоқда, бешта юқтириш ҳолати тасдиқланган. Зарарланган шахслар билан контактда бўлган тахминан 100 одам карантинга олинди. Бу ҳақда The Independent ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, юқтирганлар орасида тиббиёт ходимлари ҳам бор. Калькуттада Нипаҳ вируси икки ҳамширада аниқланди, уларнинг аҳволи оғир. Шунингдек, бир шифокор ва яна бир касалхона ходими ҳам юқтиргани хабар қилинди, бу эса инфекциянинг касалхона ичида тарқалиши бўйича хавотирни кучайтирди.

Нипаҳ вируси – жуда хавфли инфекция ҳисобланади. Инсонга вирус бир неча йўл билан юқиши мумкин: касалланган ҳайвонлардан, касаллик вируси мавжуд бўлган озиқ-овқат маҳсулотларидан ва касалланган инсондан. Сўнгги юқиш йўли анча хавфли бўлиб, оилада ва тиббий муассасаларда осон тарқалиши мумкин.

ЖССТ маълумотларига кўра, Нипаҳ вирусининг инсондан инсонга юқиши аввалги эпидемиялар даврида ҳам қайд этилган, айниқса қатъий инфекция назорат чоралари қўлланилмаганда. Шу сабабли касалликка шубҳа туғилганда беморлар изоляция қилинади, улар билан контактда бўлганлар эса тиббий кузатувга олинади.

Касаллик одатда иситма, бош оғриғи, ҳолсизлик, мушаклар оғриғи ва кўнгил айниши билан бошланади. Кейин инфекция тез ривожланиши мумкин, нафас олишнинг қийинлашиши ва ўткир энцефалитни келтириб чиқаради. Айрим ҳолатларда беморларда кома кузатилади.

ЖССТ Нипаҳ вирусини юқори ўлим кўрсаткичи (40–75 фоизни ташкил қилади) сабабли устувор патогенлар қаторига киритган. Ҳозирча самарали вакцина ёки махсус даволаш усули йўқ, даволаш фақат қўллаб-қувватловчи терапиядан иборат.

Telegram👉 https://t.me/doridarmon_ak

  Дори воситаларининг ножуя таъсирлари кузатилганда қаерга мурожаат қилиш керак? Республика ҳудудида дори воситаларини қ...
26/01/2026


Дори воситаларининг ножуя таъсирлари кузатилганда қаерга мурожаат қилиш керак?

Республика ҳудудида дори воситаларини қўллаш натижасида юзага келаётган ножўя реакцияларни эрта аниқлаш, уларни тизимли равишда йиғиш ва чуқур таҳлил қилиш, дори воситалари хавфсизлигини баҳолаш, оғир асоратлар ҳамда салбий оқибатларнинг олдини олиш, аҳоли саломатлигини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси ҳамкорлигида Фармаконазорат миллий электрон ахборот тизими ишга туширилди.

Мазкур тизим орқали дори воситаларидан фойдаланиш жараёнида кузатилган ножўя реакциялар тўғрисида Марказга тезкор тарзда хабар бериш имконияти яратилди. Бу эса ушбу маълумотларни марказлашган ҳолда йиғиш, уларни тезкор ва чуқур таҳлил қилиш, дори воситалари билан боғлиқ хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш, зарур профилактик ва тартибга солувчи чораларни кўриш, шунингдек фармаконазорат соҳасида самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш механизмини йўлга қўйишга хизмат қилмоқда.

Маълумот учун, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари дори воситаларидан фойдаланиш натижасида аниқланган ножўя реакциялар тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда қуйидаги расмий ахборот ресурслари орқали юборишлари мумкин:

— Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайти: https://gov.uz/uz/ssv/sections/view/42596

— «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасининг расмий веб-сайти: https://www.uzpharm-control.uz/ru/pages/online_reporting

— Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг расмий веб-сайти: https://pharm.gov.uz/uz/open-data/pharmacovigilance

Шунингдек, истеъмолчилар — аҳоли учун қулайликларни янада ошириш мақсадида махсус «PharmUz» мобил иловаси ишлаб чиқилган бўлиб, мобил илова орқали дори воситаларидан фойдаланиш жараёнида кузатилган ножўя реакциялар ҳақида соддалаштирилган ва қулай тартибда тезкор электрон хабар юбориш имконияти яратилган.

Telegram👉 https://t.me/doridarmon_ak

Bir necha daqiqadan so‘ng Prezident Shavkat Mirziyoyev Toshkent shahridagi Xalqaro kongress markazida bo‘lib o‘tayotgan ...
26/01/2026

Bir necha daqiqadan so‘ng Prezident Shavkat Mirziyoyev Toshkent shahridagi Xalqaro kongress markazida bo‘lib o‘tayotgan Osiyo Olimpiya kengashi 46-Bosh assambleyasida nutq so‘zlaydi.

Davlatimiz rahbarining nutqini jonli tarzda Prezident Matbuot xizmatining YouTube, Telegram va Facebook dagi rasmiy sahifalari orqali tomosha qiling.

Скоро Президент Шавкат Мирзиёев выступит с речью на 46-й Генеральной ассамблее Олимпийского совета Азии, проходящем в ташкентском Международном конгресс-центре.

Смотрите прямую трансляцию выступления на официальных страницах Пресс-службы Президента в YouTube, Telegram и Facebook.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга оид қўши...
26/01/2026


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 23-сон қарори 31.01.2026 йил қабул қилинди.

✅ Қарорга кўра, 2026 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар реализация қилинганда, электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантиришда:

— лицензия мавжудлиги, "Asl belgisi" ахборот тизимида рўйхатдан ўтганлиги ва рақамли маркировка кодлари тўғри акс эттирилишини текшириш;
— маркировкаланиши лозим маҳсулотларни чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига реализация қилишда улар рақамли маркировка кодларини тўғри ўқишни таъминловчи махсус қурилмалар билан жиҳозланганда, электрон ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш автоматик тарзда амалга оширилади.

Шунингдек, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар реализация қилинганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чекларида:

— рақамли маркировка коди киритилганда, ушбу кодга бириктирилган товарларнинг маҳсулотлар ва хизматлар идентификация кодлари маълумотининг шаклланиши;
— товарар учун "Asl belgisi" МАТда мавжуд рақамли маркировка кодлари мажбурий акс эттирилиши белгилаш автоматик тарзда амалга оширилади.

Telegram👉 https://t.me/doridarmon_ak

Ҳеч қачон умумий таассуротга ишонманг, эътиборингизни майда нарсаларга қаратинг✍️ Артур Конан Дойль❄️ Хайрли кун! Каналг...
26/01/2026

Ҳеч қачон умумий таассуротга ишонманг, эътиборингизни майда нарсаларга қаратинг

✍️ Артур Конан Дойль
❄️ Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
https://t.me/doridarmon_ak

 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида яратилган «Электрон п...
26/01/2026


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида яратилган «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона», «Электрон тиббий карта» ва «Электрон рецепт» модулларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида буйруғи (19.01.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3758) қабул қилинди.

Йўриқномага кўра, тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналар модулларга киритиладиган маълумотларнинг тўлиқ, аниқ ва ўз вақтида янгиланиб борилиши учун масъул ҳисобланади.

Мазкур тизимлардан фақат шифокорлар, ҳамширалар, шифокор-ординаторлар ҳамда фармацевтика маълумотига эга дорихона ходимлари фойдаланиши мумкин. Фойдаланувчилар модулларга OneID тизими ёки электрон рақамли имзо орқали киради, шахсий логин ва паролларни учинчи шахсларга бериш тақиқланади.

Электрон тиббий карта модулига беморнинг ЖШШИРи, фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси, ташхиси ва тиббий кўрсаткичлари, лаборатор ва инструментал таҳлиллар натижалари, дори воситалари бўйича электрон рецептлар, шунингдек, амбулатор ёки стационар даволаниш ёзувлари реал вақт режимида киритилади. Ушбу маълумотлар автоматик тарзда тизимнинг бошқа модулларига ҳам узатилади.

Электрон рецептлар эса Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган тартиб асосида расмийлаштирилади.

Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — Uzinfocom тиббиёт ташкилотлари ва дорихоналарга модулларни ариза берилган кундан бошлаб 15 иш куни ичида бепул ўрнатади.

Шунингдек, у йилига камида бир марта фойдаланувчилар инвентаризациясини ўтказади, модулларнинг тўғри ишлаши, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашни назорат қилади.

Беморлар эса DMED мобил иловаси орқали ўз электрон тиббий картаси, касаллик тарихи ҳамда электрон рецептлар билан танишиши ва уларни юклаб олиши мумкин.

Йўриқномада шахсий маълумотлар махфийлигини таъминлаш, нотўғри ёки сохта маълумотлар киритилишига йўл қўймаслик бўйича қатъий талаблар белгиланган бўлиб, қоидалар бузилган тақдирда айбдор шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.

Telegram👉 https://t.me/doridarmon_ak

   “Бирга ҳаётни сақлаймиз” миллий донорлик акцияси ўтказилади“2026–2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такоми...
26/01/2026


“Бирга ҳаётни сақлаймиз” миллий донорлик акцияси ўтказилади

“2026–2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–19-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.

✅ Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан беғараз қон донорлиги ҳаракатини ривожлантириш мақсадида қуйидаги тизим жорий этилади:

🔸 ҳар ойда “Бирга ҳаётни сақлаймиз” миллий донорлик акцияси ўтказилади. Мазкур акция доирасида ҳар ойнинг 1 ҳафтаси мобайнида – қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида, ҳар ойнинг 3 ҳафтаси мобайнида – таълим, даволаш ва бошқа ташкилотларда қон донорлиги ташкил этилади;

🔸 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимига кирувчи вазирлик, идора ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ўртасида ҳар йили 1 маротаба донорлик кунлари ўтказилади;

🔸 меҳнат жамоаларида донорлик кунларини ўтказиш йўлга қўйилади;

🔸 умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ҳамда олий таълим ташкилотларида донорлик бўйича маънавий-маърифий тадбир ва учрашувлар ташкил этилади.

✔️ Шунингдек, туғруқда тиббий ёрдам кўрсатувчи ҳар бир муассасада қон ва унинг таркибий қисмлари шошилинч захираси ташкил этилиши ҳамда уни қон ва унинг таркибий қисмлари, жумладан, плазма ва эритроцитар масса захираси билан таъминланиши белгиланди.

Telegram👉 https://t.me/doridarmon_ak

Address

Tashkent

Opening Hours

Monday 08:00 - 20:00
Tuesday 08:00 - 20:00
Wednesday 08:00 - 20:00
Thursday 08:00 - 20:00
Friday 08:00 - 20:00
Saturday 08:00 - 20:00
Sunday 08:00 - 18:00

Telephone

+998781203809

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Dori Darmon Aksiyadorlik Kompaniyasi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Practice

Send a message to Dori Darmon Aksiyadorlik Kompaniyasi:

Share

Share on Facebook Share on Twitter Share on LinkedIn
Share on Pinterest Share on Reddit Share via Email
Share on WhatsApp Share on Instagram Share on Telegram