aziza_motivator

aziza_motivator Мотиватор | Спикер
Аёл ва эркак муносабатлари бўйича э?

Meni muxabbat tarihim… ❤️❤️❤️“Azi shuncha munosabatlar haqida gapirasiz, o’zingizni munosabatlariz qanday?”- bu savolni ...
25/06/2024

Meni muxabbat tarihim… ❤️❤️❤️

“Azi shuncha munosabatlar haqida gapirasiz, o’zingizni munosabatlariz qanday?”- bu savolni ko’plab obunachilarim beradi.

Ilk marotaba o’zimni munosbatlarim tug’isida bugun storislarda bo’lishdim, keyinchalik aktualniyda o’qib chiqishingiz mumkin, qanday boshlangan, nima xatolar qilganman, o’zgarishimga nima sabab bo’lgan, nega aynan munosabatlar bo’yicha psixologlikni tanlaganman, bilib olasiz!

Agar sizga mani hayotim qiziq bo’lmasa, unda o’qib o’zizni xatolarizni, xulosalarizni ko’rishingiz mumkin, chunki barchamiz bir hil mintolitetda katta bo’lganmiz.))

Ha ❤️ unutmang!

Оналик бирам ёқимли!🥰Ширин дамларда туйиб олай деб сизга ҳам етарли вақт ажратолмяпман! Туғруқдан кейинги жараён ўзи м**...
05/09/2023

Оналик бирам ёқимли!🥰
Ширин дамларда туйиб олай деб сизга ҳам етарли вақт ажратолмяпман!

Туғруқдан кейинги жараён ўзи м***а сал оғирроқ кечади. Бир биримизга куникиш, бедор тунлар, туғриқдан кейинги гормонал ўзгариши ўз доирасини чолади. Йиғлоқ, жахлдор, индиқ бўлиб қоламан😌😜

Аллоҳимга шукур атрофимдагилар , айниқса турмуш уртоғим қуллаб қувватлаши менга бу жараёндан тез чиқиб кетишга ёрдам беради.🙏

Шу ерда сизни безовта қиладиган жараёни( тўғриқдан кейинги депрессия,невроз )тўғри тушунтириб айтиш ҳам муҳим! Чунки айрим қизларимиз ўзи ҳам билмасдан нима бўлаётганини уйдаги яқинлари билан яхши ёмон бўлиб қолишади.

Бир мижозимда шундай бўлган. Ёш қиз биринчи фарзандини қулига олганда, турмуш уртоғи чет элда бўлган, уйдагилари ёрдам қилишни урнига баттар эзишган. Афсуски кўп хонадонларда қайнона она бўлиб ургатишни, асрашни, ёрдам бериб тушунишни урнига , “мен вақтида қийналганман, энди келини навбати”деб азоб беришади. Натижада бир йилда бу қиз невроз бўлиб, ажрашиш холатига келган.
Ўз туйғуларизни, сизни қийнайдиган вазиятларни тўғри тушунтиришни урганинг. Ишонинг тушунишади. ))) Урганишни истасангиз , сизни “Турмушдаги хатолар” марафонимга таклиф қиламан! Урганиб оласиз😉

Мижозларим тарихи... 1⃣ Махбуба (исмлар ўзгартирилган) 22 ёш. Оилавий. Уй бекаси1 фарзанди бор. Муаммо: эр билан муносаб...
28/08/2023

Мижозларим тарихи...

1⃣ Махбуба (исмлар ўзгартирилган)
22 ёш.
Оилавий.
Уй бекаси
1 фарзанди бор.
Муаммо: эр билан муносабат, қайнона, қайнисингил билан уруш!
Уйга қайтиб келган.

2⃣ Саодат
24 ёш.
Уй бекаси.
Оилавий 6 йилдан бери.
3 та фарзанди бор.
Муаммо: эр бошқа қизлар билан телефонда гаплашади. Қайнона эри билан айланишга, бирга ўтиришга, кийим, совғалар олишга қўймайди. Эр билан жанжал, уйга қайтиб боролмайди, уйдагилари хайдайди.😢

▶️ Мана иккита мисол. Ёш турмушга чиққан қизларимиздан. Афсуски, бундай тақдирлар қанчадан қанча. Ҳаётларидан туйиб ўтирибди. Биттаси биласизми нима деган эдилар: "Болам борлигини ҳис қилмайман, ўзим ўйнагим, паркларда айлангим, чиройли кийниб, ўзимга оро бериб юргим келади"...

Аҳир ўзи болаку бу қизни.

Буларни тақдири нима бўлади? Фарзандлариничи? Бир умр ғурбатда яшаб, алам, нафратда, эрни ёмон кўриб, бор умидини фарзандга юклайдида, кейин эса мен сен учун чидаганман дейди ва уйлантиргандан кейин аламини келинидан олиб бошлайди. Бу айланани кўряпсизми?
⏹ Тўҳтатинг аёллар!
Ўз устингиздан ишлашни бошланг.

Сизларни тўловсиз марафонимга таклиф қиламан! Изоқда ёзинг, қатнашаман деб.

Мумкин бўлмаган сўзлар! Болалар бн муносабат. 1. "Энди сани яхши кўраман... "❌"Агар ундай қилсанг,  сани яхши кўрмайман....
14/07/2023

Мумкин бўлмаган сўзлар! Болалар бн муносабат.

1. "Энди сани яхши кўраман... "❌
"Агар ундай қилсанг, сани яхши кўрмайман..."❌
Сабабли мухаббат берилмайди, бир умр бола кейин қийналади бировни хизматини қилиб, мани яхши кўрсин, яхши гап эшитай деб.

Ўзгартиринг: "Мани хурсанд қилар эдинг..." ✅
"Мани ранжитасан, агар..." ✅

2. "Сен ёмон боласан!"

Болани онгида эса: "Ҳали билмайсиз қанчалик ёмон бўлишимни" 😣

Ўзгартиринг: " Сен ёмон иш қилдинг. Бундай қилиш мумкин эмас, чунки... " ✅
Тушунтириб беринг болага.

3. "Бас қил бақиришни /еғлашни,/инжиқланишни"... ❌

Ўзгартиринг:" Айтиб бер нега йиғляпсан? Нега сен хафасан... Кел қучоқлайман. Мен сен биланман уғлим(қизим). ✅

4. "Кет, жонга тегдинг. Мен бандман." ❌

Бола онгида: "Мен ҳеч кимга керак эмасман"😣

Ўзгартиринг:" Кел кечроқ қиламиз. Мультик тугагандан кейин" ёки" соат стрелкаси шу ерга келгандан кейин." ✅

5. "Уғил бола йиғламайди", ❌ "Қизлар урушмайди"❌

Бола: "Кўрмяпсизми ойи- мен уғил бола, йиғляпман"

Ўзгартиринг: Ҳеч қандай сўз йўқ. Ундай умуман деманг!

#дети #детская #психология #детскаяпсихология

Билим йўл ёритади.✨Аммо тўғри келган китобни ўқиш фойдасиз вақт ўтказгандей гап. Сизга ўзингиз устингиздан ишлашда,  анг...
19/06/2023

Билим йўл ёритади.✨

Аммо тўғри келган китобни ўқиш фойдасиз вақт ўтказгандей гап.

Сизга ўзингиз устингиздан ишлашда, англашда ёрдам берадиган китобларни тавсия қиламан 😉

Ўқиш учун тавсия қиламан! 😉

1. Севгининг 5та тили. Гари Чемпмен.

Бу китоб турмушдаги тушинмовчиликларни ечиб беради. Ҳаётда хаммани ўзини севги тили бўлади, кимдадир бу совға олиш бўлса,  кимдадир бу вақт ажратиш. Ва ҳар доим ҳам турмуш қургандан кейин бир биримизни севги тилимизни тушунавермаймиз. Китобда хаммаси ёритиб берилган мазза қилиб эшитасиз👍

2. "Бепарволик нозик санъати" Мак Мэйсонни китоби. Ҳаётда муҳим нарсалани белгилашни, маъсулиятни ўз буйнига олиш, иккиламчи нарсалага эътибор бермасликка ургатади.

3. "Ниятинг кучи"  Валерий Сенельниковни китоби,  онг ости хақида,  ҳаётингиз нимага боғлик, қандай ишлайди мазза қилиб ўқийсиз.   

4. "Тонг мўжизаси".  Хэл Элродни китоби, мазза қилиб ўқиганман ва эрта ўйғонишни урганганман.

5."Ўлсанг ким йиғлайди" Робин Шармани бестселлери. Фойдали маълумот, ҳикоялар орқали дунёни сирларини, яшаш қонуниятини, ҳаётий мисоллар билан келтирган.

Сизга яхши кайфият тилаб қоламан. Ёқан бўлса сиздан битта ❤😉

Ман 2022 йилдан миннатдорман🙏 Берган имкониятларидан, гўзалликларидан, дарсларидан. Мен учун қийин йиллардан бўлди,  амм...
31/12/2022

Ман 2022 йилдан миннатдорман🙏

Берган имкониятларидан, гўзалликларидан, дарсларидан. Мен учун қийин йиллардан бўлди, аммо бахтли кўнларим ҳам кўп бўлди.

Хақиқатдан ҳам кўп нарсани ургандим. Энг асосийсиларидан психоэмоционал балансни тиклашни, энергиямни оширишни, клиентлар билан ишлашни, МАК сўратчалар ҳаётимни ўзгартириб юборди…

Миннатдорман Ман шунча билимлар олганимга, менга керак бўлган инсонлар ўз вақтида ҳаётимда учраганидан. Саволларимга жавоб топганимга. Менинг устозларим бор энди, тўғирлаб турадиган. Куч берадиган, доим қўллаб қувватлайдиган уртоқларим.

Аллоҳимга мингдан минг шукур !

Бу йил ман ўзимни бошқача севишни ургандим, қадрлашни ва бунинг учун ўзимга қулай шароитлар яратдим. Ман мижозларим билан яқин бўлдим. Уларга ёрдам бераолганимдан, англашга олиб келганимдан миннатдорман🥹

24/10/2022
Ҳикоя... Бир куни бир дўст иккинчисидан сўрабди:- Дўстим, аёлим билан хеч келиша олмаябман. Кундан кунга муносабатларими...
11/10/2022

Ҳикоя...
Бир куни бир дўст иккинчисидан сўрабди:
- Дўстим, аёлим билан хеч келиша олмаябман. Кундан кунга муносабатларимиз ёмонлашиб кетаябди. Доим камчиликларини айтаман, хулқи ёмонлашаётганини эслатаман, аммо хеч яхшиланмаябди. Орқамдан мендан арз қилаётганини хам эшитдим. Жахлим чиқди.

Кузатсам аёлинг билан муносабатинг жуда зўр. Орқангдан хам фақат фахрланиб гапиради. Нима маслахат берасан менга?

Дўст: Дўстим, менинг аёлим кундан-кунга яхшиланиб бораверади. Биласанми нега? Чунки унга хар куни яхши эканлигини эслатаман. Мақтайман. Фахрланишимни эслатаман. Сен эса кундан-кунга қанақа бўлишини ўзинг айтиб ўтар экансан.

….
Кимгадир ёмонсан, десангиз, яхши бўлай деб эмас, балки ёмон эканман деб янада хафсаласи пир бўлиши мумкин. Шунинг учун кўришни истаган холатингизни чиройли қилиб айтинг. Билингки, сизнинг жуфти халолингиз, бу сизнинг аксингиз. Қанақа муносабатда бўлсангиз, ўша нарсани оласиз. Айниқса аёлга нисбатан. Аёлларда такрорлаш хислати кучли ривожланган бўлади.

Бахтли оилалар кўпайсин 🤗🥰😇

Марафонга тайёрланиш жараёнида “Бизни орқага тортувчи фикрлар” мавзусидаги матнга кўзим тушди.Аслида ҳар бир инсон қилга...
05/10/2022

Марафонга тайёрланиш жараёнида “Бизни орқага тортувчи фикрлар” мавзусидаги матнга кўзим тушди.

Аслида ҳар бир инсон қилган орзу-ниятига, мақсадига эришишга қодир! Аммо ҳаракат чоғида йўлидан чиққан биринчи тўсиққа таслим бўлади. Ички овозлари гарира бошлайди:
- Мени қўлимдан келмас экан,
- Мен удалолмас эканман,
- Бу мен учун эмас

Мана шу ички қарама-қаршиликни енгиш мумкин бўлган техникани ўргатаман🤗

"Нима учун" техникаси. 

Диалог тариқасида тушунтираман.
Аёл: Хамма эркаклар бир ҳил бўлишади, ҳиёнат қилишади!
- Нима учун ундай уйлайсиз?
Аёл: Чунки улардан нафратланаман?
- Нима учун?
Аёл: Чунки ман эрим ҳиёнат қилган?
-Нима учун сизга ҳиёнат қилди?
Аёл: Чунки мен билардим шундай бўлишини, барча эркаклар шунақа.
-Нима учун сиз бундай ўйлагансиз?
Аёл: Чунки ёшлигимда атрофимдаги аёллар шундай деган.
-Айнан кимдан эшитгансиз?
Аёл: Қўшниларим, холаларим,
онамдан ҳам.!☝

ЭЪТИБОР БЕРИНГ!  Аёл “Эркаклар хиёнаткор” деган установкани атрофидагиларидан орттирган аслида.

 Мана шу диалог каби муаммони ўртага ташланг ва савол қўйинг.

Сизда қандай установкалар бор?

Марафонга тайёрланиш жараёнида “Бизни орқага тортувчи фикрлар” мавзусидаги матнга кўзим тушди.Аслида ҳар бир инсон қилга...
05/10/2022

Марафонга тайёрланиш жараёнида “Бизни орқага тортувчи фикрлар” мавзусидаги матнга кўзим тушди.

Аслида ҳар бир инсон қилган орзу-ниятига, мақсадига эришишга қодир! Аммо ҳаракат чоғида йўлидан чиққан биринчи тўсиққа таслим бўлади. Ички овозлари гарира бошлайди:
- Мени қўлимдан келмас экан,
- Мен удалолмас эканман,
- Бу мен учун эмас

Мана шу ички қарама-қаршиликни енгиш мумкин бўлган техникани ўргатаман🤗

"Нима учун" техникаси. 

Диалог тариқасида тушунтираман.
Аёл: Хамма эркаклар бир ҳил бўлишади, ҳиёнат қилишади!
- Нима учун ундай уйлайсиз?
Аёл: Чунки улардан нафратланаман?
- Нима учун?
Аёл: Чунки ман эрим ҳиёнат қилган?
-Нима учун сизга ҳиёнат қилди?
Аёл: Чунки мен билардим шундай бўлишини, барча эркаклар шунақа.
-Нима учун сиз бундай ўйлагансиз?
Аёл: Чунки ёшлигимда атрофимдаги аёллар шундай деган.
-Айнан кимдан эшитгансиз?
Аёл: Қўшниларим, холаларим,
онамдан ҳам.!☝

ЭЪТИБОР БЕРИНГ!  Аёл “Эркаклар хиёнаткор” деган установкани атрофидагиларидан орттирган аслида.

 Мана шу диалог каби муаммони ўртага ташланг ва савол қўйинг.

Сизда қандай установкалар бор?

Қизлар! Марафонни бошланишига ҳам оз вақт қолди. Жудаям ҳаяжондаман☺️Бир вақтлар мен ўзимга умуман ишонмасдим. Ўзимни бу...
01/10/2022

Қизлар! Марафонни бошланишига ҳам оз вақт қолди. Жудаям ҳаяжондаман☺️

Бир вақтлар мен ўзимга умуман ишонмасдим. Ўзимни бу дунёга кераксиз ҳис қилганимда куни бўйи ёстиғимни қучоқлаб йиғлаб ётардим. Яшашдан мақсадимни тополмай қийналардим. Аммо бу дақиқалар менга ҳаётни тушунишга, мулоҳаза қилишга ёрдам берди.

Янги билимлар излай бошладим. Кўп ўқидим. Мувафаққиятли инсонларга тақлид қила бошладим. ЧАКРАЛАР эса бунда муҳим роль ўйнади.

Ҳозирчи? Ҳўш, нима эришдингиз деяпсизми? Мақтанишга арзирлик нарса йўқ. Ҳа, сиз хақсиз, мен унчалик бой эмасман, у қадар машҳур ёки мувафаққиятли ҳам эмасман. Лекин менда мени доим бахтли қилувчи МАҚСАД бор! Менда ўзимни, атрофимдагиларни, дунёни севишга ундовчи МУХАББАТ бор. Унга бўлган бўлган меҳримни, ишончимни, шукроналик ҳиссини туйдиргувчи АЛЛОХИМ бор.

Мен майда қадамлар билан мақсадим ва орзуларим томон кетяпман. Бахт бу нафақат натижа, балки бу йўлдан ўтиш жараёни хамдир!

Address

Tashkent

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when aziza_motivator posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share

Category