26/11/2022
Ассалому алайкум, азиз ўқувчим!
Мен Наргизман. Ўзбекистонда туғилиб, вояга етганман. Кўпчилик сингари мен ҳам совет таълими ва тарбиясини олганман. Характерим ва шахсиятимнинг шаклланишида «менталитет» катта роль ўйнаган. Аммо вақт ўтиши билан мен нимадир нотўғри эканлигини англай бошладим, ҳар доим бошқача, ўзгача тарзда яшашни хоҳлардим. Лекин буни қандай амалга ошириш мумкин? Тушунарсиз эди...
Ҳаётнинг ўзи ҳаммасини тушунтирди. Энг асосий дарс шундаки, ҳамма нарса ҳар доим ўзгариб туради, ривожланади. Ва сиз кечагидек, эскирган тушунчалар, қарашлар ва дастурлар билан қола олмайсиз.
Мен психологияни ўргана бошладим, психотерапиядан ўтдим, кўп нарсаларни ўргандим ва ҳали ҳам ўрганишда давом этяпман. Ҳар бир билимни ўзимдан ўтказдим, ўз ҳаётимда қўллаб кўрдим. Натижада мен ўз ҳаётимни ўзгартиролдим ва эндиликда қаршимда катта имкониятлар очилмоқда. Сизларга етказмоқчи бўлганим:
«Агар мен буни уддаланган бўлсам, сиз ҳам уддалайсиз! Агар мен буни бажара олган бўлсам, сиз ҳам бажара оласиз!»
Сиз ўз ҳаётингизнинг муаллифисиз! Мен буни GIZA марказидаги ўз дастурларим орқали исботлашда давом этмоқдаман.