05/05/2026
⚡️Жисмоний фаоллик саратонни олдини олишда энг яхши восита
⚡️Европа Саратонга қарши кодекси (https://cancer-code-europe.iarc.who.int/)да жисмоний фаоллик аҳолининг соғлиғини сақлаш ва саратон касалликларининг олдини олишда муҳим омил сифатида эътироф этилган. Унга кўра, ҳар бир инсон кундалик ҳаётида фаол бўлиши, шунингдек, узоқ вақт ўтириб қолиш одатини чеклаши зарур.
✔️Илмий далилларга асосан, мунтазам жисмоний фаоллик айрим турдаги саратонлар, хусусан, кўкрак, ичак ва бачадон саратони ривожланиш хавфини камайтиради. Шу билан бирга, у ортиқча вазннинг олдини олиш, организмдаги гормонал мувозанатни сақлаш ва иммун тизимини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
💬Жисмоний фаолликни кенг жорий этиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия этилади:
🔵аҳолини пиёда юриш ва велосипеддан фойдаланишга рағбатлантириш, бу йўналишда иқтисодий имтиёзларни жорий этиш;
⚪️барча аҳоли қатламлари, жумладан, имконияти чекланган шахслар учун қулай ва хавфсиз жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш;
🔵шаҳар ва қишлоқ ҳудудларида пиёдалар ва велосипедчилар учун мос муҳит яратиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш;
⚪️таълим муассасаларида жисмоний тарбия машғулотларини кучайтириш ва уларни барча ўқувчилар учун очиқ ва қулай қилиш;
🔵иш жойларида ходимларнинг жисмоний фаоллигини қўллаб-қувватлаш ва бу борада иш берувчиларни рағбатлантириш;
⚪️бирламчи тиббий хизматда жисмоний фаолликни профилактика воситаси сифатида тавсия этиш;
🔵аҳолининг турли қатламлари, айниқса ҳимояга муҳтож гуруҳлар учун жисмоний фаолликка тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш;
⚪️жисмоний фаоллик бўйича миллий ва халқаро тавсияларни мунтазам янгилаб бориш;
🔵жамоатчилик ўртасида жисмоний фаолликнинг соғлиқ учун аҳамиятини тушунтирувчи ахборот кампанияларини кучайтириш.
🟢Хулоса қилиб айтганда, жисмоний фаоллик — ҳар бир инсон учун оддий ва самарали профилактика воситаси ҳисобланади. Кундалик ҳаётда кўпроқ ҳаракат қилиш орқали нафақат саратон, балки бошқа кўплаб сурункали касалликлар хавфини камайтириш мумкин.
🩺ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати