Uzpharm Agency

  • Home
  • Uzpharm Agency

Uzpharm Agency Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

📌 Ҳудудлардаги фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилмоқда🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари ...
01/08/2025

📌 Ҳудудлардаги фармацевтика корхоналари фаолияти ўрганилмоқда

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимлари томонидан ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳаларни жойига чиқиб ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

✅ Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида жойлашган "Nukus med tex" МЧЖ томонидан бир марталик тиббиёт шприцлари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа ҳолати ўрганилди. Лойиҳа мавжуд ишлаб чиқариш биноси негизида амалга оширилмоқда ҳамда асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича аниқ ҳаракатлар олиб борилмоқда.

✅ Шунингдек, "Ajiniyaz Qoraqalpoq" МЧЖ томонидан тайёр дори воситаларини (таблетка, капсула ва инфузия шакллари) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича иккинчи босқич лойиҳасининг ҳолати кўриб чиқилди. Лойиҳа учун "Нукус" эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ер майдони ажратилган, асбоб-ускуналар хариди юзасидан шартномалар имзоланган, қурилиш ишларини бошлаш учун тегишли рухсатлар кутилмоқда.

✅ Фармагентлик томонидан лойиҳаларнинг амалга оширилиши, маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш мақсадида доимий мониторинг ва амалий кўмак ишлари олиб борилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 Фармагентлик ходимлари Самарқанд вилоятида хизмат сафарида🔴 Жорий йилнинг 30-31 июль кунлари Агентлик директори ўринбо...
01/08/2025

📌 Фармагентлик ходимлари Самарқанд вилоятида хизмат сафарида

🔴 Жорий йилнинг 30-31 июль кунлари Агентлик директори ўринбосари О. Элмуратов ва мутахассислари томонидан Самарқанд вилоятига амалга оширилган хизмат сафари давомида, вилоятдаги фармацевтика ишлаб чиқариш корхоналари ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари жойига чиқиб ўрганилди.

✅ Жумладан, Самарқанд шаҳрида жойлашган “Оптима Собиржон” МЧЖ томонидан тиббий буюмларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси 2024 йилда ишга туширилган ва ҳозирда корхонада йўлга қўйилган тиббий қўлқоплар ва бир марталик тиббиёт шприцларини ишлаб чиқариш линиялари ўрганилди. Корхонага ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва янги экспорт бозорларига чиқиш имкониятлари бўйича таклифлар берилди.

✅ Шунингдек, Булунғур туманида Хитойнинг “Xin deyuan bioenginering Со.Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилаётган қиймати 100 млн. долларлик “Қон плазмаси ҳом-ашёси асосида тиббий биопрепаратлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси билан танишилди.

✅ Ушбу лойиҳа доирасида “Yangi osiyo xalqaro biofarmasevtika” МЧЖ ХК корхонаси ташкил этилиб, бугунги кунда қурилиш ишлари жадал олиб борилаётганлиги эътироф этилди ва Агентлик томонидан лойиҳани жадаллаштириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиб борилиши бўйича ўзаро келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув 🔴...
01/08/2025

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув

🔴 2025 йил 1 август куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Бангладеш Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Доктор Моҳаммад Монирул Ислам билан учрашув бўлиб ўтди.

✅ Ташриф доирасида "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери технопарки ҳудудига экскурсия ташкил этилди. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

✅ Жумладан, Бангладеш компаниялари томонидан Ўзбекистонда хусусий инвестицияларни амалга ошириш имкониятлари, қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда контракт асосида дори воситаларини ишлаб чиқариш (contract manufacturing) соҳасида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

✅ Элчи жаноблари Бангладешнинг йирик фармацевтика компаниялари Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш билдираётганини таъкидлаб, бу йўналишда аниқ амалий қадамларни белгилаш зарурлигини қайд этди. Учрашув доирасида ушбу масалаларни кенг муҳокама қилиш ва истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида Бангладеш томонидан йирик фармацевтика компаниялари раҳбарлари иштирокида онлайн учрашув ўтказилиши таклиф этилди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

🔴 “Cell Medicine” МЧЖ корхонасига гувоҳнома топширилди📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла...
31/07/2025

🔴 “Cell Medicine” МЧЖ корхонасига гувоҳнома топширилди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “Cell Medicine” МЧЖ корхонасига "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг иштирокчиси гувоҳномасини тақдим этди.

✅ Лойиҳа доирасида "Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ҳудудининг 1 гектар ер майдонида юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш ва ишга тушириш режалаштирилган. Корхона ҳудудида халқаро GMP стандартларига мос ишлаб чиқариш қувватлари, лаборатория, шунингдек, илмий-тадқиқот маркази жойлаштирилади.

✅ "Cell Medicine" Ўзбекистонда бу йўналишдаги биринчи йирик корхона бўлиши ва унинг ишга туширилиши минтақада ҳужайрали тиббиётнинг ривожланиши учун мустаҳкам асос яратилиши кутилмоқда. Лойиҳа стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ички ва халқаро бозорларда тижорат жиҳатдан катта муваффақиятларга эришиш салоҳиятига эга.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув 🔴 Ф...
31/07/2025

📌 Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

✅ Учрашувда томонлар Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, хусусан, аҳоли учун муҳим бўлган дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилдилар.

✅ Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни тадқиқот ва ишланмалар (R&D) ҳамда таълим соҳасида кенгайтиришга ҳам келишиб олдилар. Жумладан, "Berlin-Chemie" ўз илмий ва ишлаб чиқариш объектларида ўзбекистонлик талабалар ва мутахассислар учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш имконияти мавжудлигини билдирди. Бу орқали маҳаллий мутахассисларнинг салоҳияти оширилиши, халқаро амалиётлар билан танишув ва кадрлар тайёрлаш тизимида сифат ўзгаришлар кутилмоқда.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 “Laxisam Pharmaceuticals” корхонасида амалий учрашув: муаммолар ўрганилди, ечимлар белгилаб олинди🔴 Фармацевтика тармо...
30/07/2025

📌 “Laxisam Pharmaceuticals” корхонасида амалий учрашув: муаммолар ўрганилди, ечимлар белгилаб олинди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

✅ Шу мақсадда Агентлик директори Абдулла Азизов ва масъул мутахассислар томонидан "Laxisam Pharmaceuticals” фармацевтика корхонаси фаолияти жойига чиқиб ўрганилди.

✅ Учрашув чоғида “Laxisam Pharmaceuticals” раҳбарияти билан очиқ ва самарали мулоқот ташкил этилди. Хусусан, корхонанинг келгусидаги лойиҳалари, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада оптималлаштириш, инвестициявий муҳитни такомиллаштириш, янги маҳсулотлар турини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

✅ Жумладан, мазкур корхона билан аввалдан олиб борилаётган музокаралар, яъни Хитой, Эрон ва Малайзиялик инвесторлар билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш ва амалий лойиҳаларга айлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

✅ Фармагентлик мутахассислари томонидан тегишли норматив-ҳуқуқий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда корхона ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан амалий тавсиялар тақдим этилди.

✅ Мазкур ташриф маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан давлат органлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва мулоқотни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. “Laxisam Pharmaceuticals” каби ташаббускор корхоналарнинг фаолиятига кўмаклашиш эса мамлакатимиз фармацевтика салоҳиятини янада юксалтиришга йўналтирилган муҳим қадамлардан биридир.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 HE Vision Group раҳбарияти билан онлайн учрашув бўлиб ўтди🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори А...
30/07/2025

📌 HE Vision Group раҳбарияти билан онлайн учрашув бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитойнинг офтальмология ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги етакчи холдингларидан бири бўлган "HE Vision Group" вакиллари билан видео-конференц алоқа воситаси орқали мулоқат ўтказди.

✅ Учрашувда томонлар офтальмология, илмий тадқиқотлар, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва замонавий тиббий технологияларни жорий этиш соҳасидаги ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларини муҳокама қилдилар. Томонлар ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканликларини билдириб, мулоқотни давом эттириш, жумладан, ташрифлар алмашиш ва аниқ таклифлар тайёрлашга келишиб олдилар.

❗️ Маълумот учун:
"HE Vision Group" - тиббиёт, таълим, ишлаб чиқариш ва халқаро инвестиция соҳаларида фаолият юритувчи Хитойнинг йирик тиббий конгломерати бўлиб, Хитойда ва ундан ташқарида фаол фаолият юритади.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 Шихэцзи университети клиникаси ва Хитой хусусий сектори вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди🔴 Фармац...
30/07/2025

📌 Шихэцзи университети клиникаси ва Хитой хусусий сектори вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Делегацияга Шихэцзи университети биринчи клиник шифохонаси партия қўмитаси котиби ўринбосари Юй Лэй раҳбарлик қилди.

✅ Учрашув давомида агентлик директори "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери лойиҳаси, унинг инфратузилмаси, давлат томонидан инвесторлар учун яратилаётган шароитлар ва илмий ҳамда клиник фаолият йўналишлари бўйича тақдимот ўтказди.

✅ Музокаралар доирасида илмий тадқиқотлар ва ҳамкорлик, анъанавий тиббиётни ривожлантириш, шунингдек, зафарон етиштириш ва ундан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Хитойлик меҳмонлар Ўзбекистонда стоматологик воситалар ишлаб чиқариш имкониятларига катта қизиқиш билдирдилар.

✅ Учрашув якунида томонлар зарур ахборот алмашинувини таъминлаш ва истиқболли ҳамкорлик йўналишларини ўрганиш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 Novartis компанияси раҳбарияти билан онлайн учрашув ўтказилди🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директор...
30/07/2025

📌 Novartis компанияси раҳбарияти билан онлайн учрашув ўтказилди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва йирик халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Novartis" раҳбарияти ўртасида видео-конференц алоқа воситасида учрашув бўлиб ўтди.

✅ Учрашув доирасида давлат харидлари механизмлари, дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, параллел импортнинг Ўзбекистонда "Novartis"нинг бозордаги иштирокига таъсири билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ҳамкорлар иштирокида клиник тадқиқотлар ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

✅ Учрашув якунида ўзаро мақбул ёндашувларни ишлаб чиқиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

❗️ Маълумот учун:
"Novartis" - штаб-квартираси Базель шаҳрида (Швейцария) жойлашган инновацион дори воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришга ихтисослашган глобал фармацевтика компанияси. Компания илмий тадқиқотлар ва клиник ишланмаларга фаол сармоя киритади, савдо ҳажми ва тиббиётга илғор технологияларни жорий этиш бўйича жаҳон етакчилари қаторига киради.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 Фармагентликда Малайзиянинг "SIRIM Berhad" ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди🔴 Фармацевтика тармоғини ривожл...
28/07/2025

📌 Фармагентликда Малайзиянинг "SIRIM Berhad" ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Малайзиянинг "SIRIM Berhad" ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

✅ Учрашувда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаш ва илмий-тадқиқот инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери лойиҳаси доирасида клиник олди тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

✅ Малайзия томони халқаро сифат ва хавфсизлик стандартларига асосланган тегишли шарт-шароитлар ва тартибларни яратиш бўйича эксперт ёрдами ва маслаҳатларини тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

✅ Учрашув якунида томонлар ахборот алмашиш ва ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича кейинги амалий қадамлар тўғрисида келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 ICGEB раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳам...
25/07/2025

📌 ICGEB раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ҳамда Халқаро генетика ва биотехнология маркази (ICGEB) раҳбарияти ўртасида видео-конференц алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.

✅ Учрашувда Ўзбекистонда биотехнология йўналишини ривожлантириш, илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, ICGEBнинг тадқиқот фаолияти, аъзолик тизими, илмий лойиҳаларга грант ажратиш дастурлари, стипендия ва малака ошириш курслари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

✅ Агентлик директори ICGEB билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илмий-тадқиқот лабораториясини ташкил этиш ташаббусини билдирди. Шу билан бирга, Ўзбекистон тадқиқотчиларининг халқаро биотехнология лойиҳаларида иштирокини рағбатлантириш, илмий салоҳиятни ошириш ва кадрлар тайёрлаш юзасидан фикр алмашилди.

✅ Учрашув якунида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ICGEB аъзолиги ва дастурларида Ўзбекистон иштирокини таъминлаш, биргаликда лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ишлар олиб боришига келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

📌 Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри делегацияси билан учрашув🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла ...
25/07/2025

📌 Хитойнинг Тяньцзинь шаҳри делегацияси билан учрашув

🔴 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитой Халқ Республикасининг Тяньцзинь шаҳридан келган тадбиркорлар билан ушрашди.

✅ Учрашувда "Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери, унинг инфратузилмавий имкониятлари ва хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Хитойлик меҳмонлар лойиҳа тақдимотини юқори баҳолаб, унинг салоҳияти ва стратегик аҳамиятини алоҳида қайд этдилар.

✅ Мулоқотда дори воситалари, доривор ўсимликлар ва тиббий жиҳозларни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

✅ Музокаралар якунида томонлар ўзаро ахборот алмашиш ва истиқболли лойиҳалар устида ҳамкорликда ишлашга келишиб олдилар.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube | linkedin

Address


Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00
Saturday 09:00 - 18:00

Telephone

+998712038181

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Uzpharm Agency posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Practice

Send a message to Uzpharm Agency:

  • Want your practice to be the top-listed Clinic?

Share

Share on Facebook Share on Twitter Share on LinkedIn
Share on Pinterest Share on Reddit Share via Email
Share on WhatsApp Share on Instagram Share on Telegram