20/06/2024
Янгиерда ажримлар сони кескин пасайиши кузатилмоқда
Янгиер шаҳрида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш борасидаги ишлар муваффақиятли давом этмоқда. 2023-йилдан 2024-йилгача бўлган даврда шаҳримизда ажримлар сони 25 тага яъни 31,1 фоизга қисқариши кузатилди, бу оилавий муносабатлар соҳасида ижобий динамикадан далолат беради. Бу ишнинг муҳим жиҳати оилавий низоларни тинч йўл билан яраштиришдир. 2024-йил бошидан буён шаҳарда оилаларни яраштириш бўйича 54 та ҳолат қайд этилгани жамиятдаги маънавий-руҳий вазиятни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Қурбон ҳайити арафасида ўтказилган тадбирлар оила фаровонлигини таъминлашда муҳим воқеа бўлди. 9 та оиладаги келишмовчиликлар ўрганилиб ва улар бартараф этилди, бу оилавий қадриятларни асраб-авайлаш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилади. Оилавий ришталарни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳозирданоқ ижобий самаралар бераётган бўлсада, шаҳардаги оилаларда барқарорлик ҳамда тотувликни таъминлаш учун янада эътибор талаб этади.
Зеро, оила аталмиш муқаддас қўрғонни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар биримизнинг умуминсоний бурчимиздир!
Барно Бекназарова, шаҳар ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи
✅Обуна бўлиш👉🏻