13/07/2020
Геморрой бўлса варикоз хам бўладими?
Бизнинг обуначилар саволига жавобимиз: геморрой бу тўғри ичак қон томирларидаги қон айланишининг буўилиши бўлиб, у варикоз билан бирга ривожланиши мумкун.
Юқоридаги гаплардан хулоса қилиб беморлар ўйланишади, агар менда гемморой бўлса, оёқларимда хам қон айланиши бузилиши ва варикоз ривожланиши мумкун...
Асосан бу савол аёлларни қийнайди. Сабаб оёқлардаги варикоз нафақат оғриқ беради, балки оёқлар ташқи кўриниши хам хунуклаштиради.
Албтта геморрой ва варикоз учун битта уммумийлик бор бу хам бўлса қон томирларда қон харакатланиши бузилиши. Бир холатда бу оёқларда бўлса, икинчисида тўғри ичакда.
🔍Бу икки касаллик хам томтрлар эластиклиги бузилиши ва уларни кучсизланиши натижасида ривожланади. Сабаблари ўша ўша, нотўғри овқатланиш, кам харакатчан хаёт тарзи, оғир юк кўтариш...
Иккиси бир бирига БОҒЛИҚМИ?
❌Шифокор сизга хеч қачон:
"Сиз аниқ геморрой бўласиз, чунки оёқларизда варикоз бор." ёки "Геморрой тасдиқланди сизда, тез орада варикоз ривожланади оёқларизда" деб айтмайди!!!
Бу икки касаллик мустақил ривожланиши, ёки биргаликда келиши мумкун.
Кўп йиллик тажрибамда бу икаи касаллик комплекс холатда кўп учратганман.
👨⚕Олдиндан вахима қилиш керак эмас, энг мухими профилактика!
🔹Кўп харакатланиш;
🔸Тўғри овқатланиш (ич қотишига олиб келмаслиги керак)
🔹Ортиқча вазн бўлса ундан холос бўлиш;
🔸Кун бўйи ўтириб ишласангиз, хар икки соатда енгил машқлар бадариш;
🔹Катта оғирликда юк кўтармаслик.
Агарда сиз ўзингизда геморрой ривожланаётганига шубха қилсангиз кутманг!
Қўнғироқ қилинг ёки бизга мурожат этинг телеграм орқали.
☎️ Маълумот учун:
+998 74 237 00 09
+998 97 992 11 11
🔏 Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт. Муаллифлик ҳуқуқи ҳимояланган.
Дўстларингиз билан улашинг:
t.me/proktologiya_humomed