Dori Market

Dori Market Дори воситалари бўйича барча маълумот бизда.

🔺 Гижжаларни табий йул билан даволаш хакида БЕПУЛ Консультация🚩🚩🚩 Факат 1 кун: 17 ИЮНЬ 9:00дан 14:00гача.🚩🚩🚩 👩‍⚕️ Олий т...
16/06/2023

🔺 Гижжаларни табий йул билан даволаш хакида БЕПУЛ Консультация

🚩🚩🚩 Факат 1 кун: 17 ИЮНЬ 9:00дан 14:00гача.🚩🚩🚩

👩‍⚕️ Олий тоифали шифокор Матлюба Набижоновна ушбу сохада 40йилдан ортик тажрибага егалар ва жуда куплаб мамнун мижозлари бор.

🐊 Барча турдаги гижжаларни факат табий йул билан даволаш сирларини курсатадилар.

Тел.: +998930000047
+998943528985

Адрес: 🧑‍⚕Дори Маркет аптека, Мулжал Андижон шахар Эски шахар Дехкон бозори олди Дори Маркет филиали

👍 Руйхатдан Утиш:
https://b24-guwthw.bitrix24.site/crm_form_l1fja/

📍Тилла тақинчоқларнинг организмга фойдаси борми?✔️ Тортинчоқ, тез тил топишиб кетолмайдиганларга тилла тақиш тавсия этил...
16/09/2022

📍Тилла тақинчоқларнинг организмга фойдаси борми?

✔️ Тортинчоқ, тез тил топишиб кетолмайдиганларга тилла тақиш тавсия этилади.
✔️ Мунтазам бирор тилла тақинчоқдан фойдаланганда асаб тизими фаолияти меъёрлашиб, хотира тетиклашади.

🔶 Шунингдек, қуйидаги касалликлар ёки уларга мойиллик бўлса, тилла тақинчоқ тақиш фойдали:

🔻 бўғимлар, умуртқа поғонасидаги ўзгаришларда;
🔻юрак-қон томир тизими касалликларида;
🔻пешоб ажратиш тизими хасталикларида;
🔻аёллар жинсий аъзолари касалликларида;
🔻овқат ҳазм қилиш тизими хасталикларида;

⚠️ Эркакларга тақинчоқ тақиш ман этилади. Уларда тилла тақинчоқдан фойдаланиш жинсий безлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши аниқланган.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

Музқаймоққа қарши кўрсатмалар🍦Буйраклари тартибсиз бўлган одамлар учун музлатилган ширин маҳсулот ҳам тақиқланади ва уму...
13/09/2022

Музқаймоққа қарши кўрсатмалар

🍦Буйраклари тартибсиз бўлган одамлар учун музлатилган ширин маҳсулот ҳам тақиқланади ва умуман олганда, совуқ овқат ва ичимликлардан фойдаланиш тавсия этилмайди.

🍦Музқаймоқ бош оғриғига олиб келиши мумкин, бунинг сабаби тана ҳароратининг жуда кескин пасайиши туфайли мия томирларининг торайиши ва шу билан миядаги қон оқимининг пасайиши, натижада оғриқни келтириб чиқаради.

🍦Музқаймоқ болаларга фақат беш ёшдан бошлаб, боланинг иммунитети кўпроқ мустаҳкамланганда берилиши мумкин.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

☕️ Сутли қаҳванинг хусусиятлари🟢 Сутли қаҳва таркибида витамин, минераллар, антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар тананинг ...
12/09/2022

☕️ Сутли қаҳванинг хусусиятлари

🟢 Сутли қаҳва таркибида витамин, минераллар, антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар тананинг қариш жараёнини секинлаштиради, соч тўкилишининг олдини олади. Саратон, жигар касалликлари, Альцгеймер ва Паркинсон касалликларига чалиниш хавфини пасайтиради.

⚫️ Сутли қаҳва нонушта учун идеал маҳсулот ҳисобланади. Сутли қаҳвани оч қоринга эмас, овқатдан кейин ичиш муҳим.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

❓Машинада кўнгил айниса нима қилиш керак?❇️ Кўнгил айнишининг биринчи аломатлари бошланиши билан оғзингизга бир бўлак ли...
11/09/2022

❓Машинада кўнгил айниса нима қилиш керак?

❇️ Кўнгил айнишининг биринчи аломатлари бошланиши билан оғзингизга бир бўлак лимон солинг.

❇️ Ялпизли конфет ва сақичнинг самарадорлиги лимонникидан камроқ бўлса-да барибир ёрдам беради.

❇️ Агар шахсий машинада юрсангиз, машина ичига ялпиз ва игнабаргли дарахтлар ҳидини таратувчи дезодорантлар ёки воситаларни сотиб олиб қўйинг.

❇️ Бўйин ва чаккаларингизни нам сочиқ билан артиб кўринг.

❇️ Бундай пайтда уқалаш ҳам яхши ёрдам беради. Битта қўлингизнинг кафтини юқорига қилиб тизза устига қўйинг. Бошқа қўлнинг бош бармоғи билан билак остини уқаланг, кейин кўрсаткич ва бош бармоқ билан кафт ўртасини уқаланг.

❗️ Агар шунда ҳам аҳволингиз енгиллашмаса машинани тўхтатиб тоза ҳаводан нафас олинг.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

📍Кўкрак бези саратонини келтириб чиқарувчи 6 сабаб!⛔️ Наслий омил - агар онада кўкрак саратони кузатилса, унинг қизларид...
09/09/2022

📍Кўкрак бези саратонини келтириб чиқарувчи 6 сабаб!

⛔️ Наслий омил - агар онада кўкрак саратони кузатилса, унинг қизларида кўкрак саратони ривожланиш хавфи юқори бўлади.

⛔️ Сурункали равишда кечадиган гинекологик хасталиклар оқибатида - тухумдон, бачадондаги сурункали шамоллаш жараёнлари, бачадон миомаси кабилар.

⛔️ Аёл киши ҳаёти давомида туғмаса, бола эмизмаса - инсонга берилган ҳар бир аъзо ҳаёт давомида ўз функциясини бажариши шарт.

⛔️ Кетма-кет қилинган сунъий абортлар - ҳар бир сунъий аборт аёл кишининг кўкраклари учун кучли зарба ҳисобланади.

⛔️ Кучли ва давомли стресс - кетма-кет стресс ҳолатларини бошдан ўтказганда иммунитет кескин пасайиб кетади.

⛔️ Гормонал баланснинг бузилиши - кўкрак бези саратони кўп ҳолларда гормонал характерга эга бўлади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

❓Чивин чаққанидан кейинги қичишишни қандай қилиб тўхтатса бўлади?🔰Чивин чаққанидан кейинги қичишишни қуйидаги усуллар би...
08/09/2022

❓Чивин чаққанидан кейинги қичишишни қандай қилиб тўхтатса бўлади?

🔰Чивин чаққанидан кейинги қичишишни қуйидаги усуллар билан бартараф этиш мумкин:

✅ Муз. Муз яллиғланишни камайтиради ва сизни ноқулайликдан вақтинча халос қилади. Терига зарар бермаслиги учун аввал музни матога ўранг, кейин қичиётган жойга уни бир неча дақиқа давомида қўйиб туринг.

✅ Истеъмол содаси. Бир ош қошиқ истеъмол содасини сув билан аралаштиринг, суюқлик қаттиқроқ ҳолатга келгунга қадар унга сода қўшиб аралаштиринг. Уни чивин чаққан, қичиётган жойга қўйинг ва 10 дақиқадан сўнг ювиб ташланг. Бу қичишишни енгиллаштиради.

✅ Асал. Ушбу маҳсулот антибактериал ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга. Қичишган тери устига бир томчи асал қўйиш даволаш жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради ва муаммони жойида бартараф этади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

❓Қандай маҳсулотларни тановул қилиш қорин дам бўлишига сабаб бўлади?◻️ Клетчатка ва крахмалга бой маҳсулотлардан тайёрла...
07/09/2022

❓Қандай маҳсулотларни тановул қилиш қорин дам бўлишига сабаб бўлади?

◻️ Клетчатка ва крахмалга бой маҳсулотлардан тайёрланган озиқ-овқат истеъмоли. Уларни ҳазм қилиш жараёнида ҳаммада кўп газ юзага келади.
◻️ Бундай маҳсулотларга қуйидагилар киради: дуккаклилар (соя, ловия, нўхат), турп, карамнинг барча турлари, картошка, узум, шовул, пиёз, шолғом, қора нон, қаймоғи олинмаган сигир сути.
◻️ Овқат ҳазм қилиш жараёнининг бузилиши (ферментлар етишмовчилиги, дисбактериоз ва ҳоказо).
◻️ Жиддий сабаблар: ичакка босим ўтказувчи ўсмалар, веналарнинг варикоз кенгайиши ёки ичакларда қон ҳаракати сусайиб (ёки тўхтаб) қолиши, ошқозон-ичак тракти фаолиятини ёмонлаштирувчи инфекциялар.
◻️ Ошқозонда хлорид кислотани кўпайтирадиган дорилар истеъмоли.
◻️ Ичак мушаклари қисилишига олиб келувчи руҳий-эмоционал босимлар ва асаб бузилишлари.
◻️ Атмосфера босими тушиб кетиши натижасида газлар кўпайиб, ичакка босим кучайган пайтда юқорига чиқиш.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

06/09/2022

❓Кимларга велосипед миниш тавсия этилмайди?

🚴 Велосипедда юриш тананинг айрим бўғим ва мушакларига юклама беради. Шунинг учун қуйидаги ҳолатларда велосипед миниш тавсия этилмайди:

▫️ умуртқа поғонаси ва бўғимларда ўртача-оғир дегенератив ўзгаришлар бўлганда;
▫️ сколиоз (умуртқа поғонаси қийшайиши)да;
▫️ ҳомиладорликда;
▫️ умуртқа поғонаси ёки бўғим касалликлари авж олиш даврида;
▫️ буйраклар пастга тушишида.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

✏️Бурун битишини енгиллаштирувчи оддий усуллар⚜️Тумов (бурун битиши ва оқиши)нинг сабаблари кўп: ЎРВИ ва бошқа инфекциял...
05/09/2022

✏️Бурун битишини енгиллаштирувчи оддий усуллар

⚜️Тумов (бурун битиши ва оқиши)нинг сабаблари кўп: ЎРВИ ва бошқа инфекциялардан тортиб, мавсумий аллергия, гормонал ўзгариш ёки ҳароратнинг кескин ўзгаришигача бўлган ҳолатлар.

🔶Иссиқ чой ичинг. Иссиқлик ва буғ бурун-ҳалқумда қон айланишини кучайтиради. Натижада нафас олиш енгиллашади.

🔷Иссиқ буғдан нафас олиш шамоллаш, жумладан, бурун битишини ҳам камайтиради ва тузалишни тезлаштиради.

🔶Ингаляция ёки иссиқ чой каби душ ҳам бурун оқишини самарали тўхтатади ва бурун битишини бартараф этади.

🔷Иссиқ, бироқ куйдирмайдиган ҳароратдаги сувда бўктирилган салфеткани бурунга 2-3 дақиқага кунига 3-4 марта қўйинг.

🔶Ярим чой қошиқ туз ва бир чимдим содани бир стакан (240 мл) илиқ сувга солинг. Ёқимсиз белгилар бутунлай йўқолгунига қадар кунига 3-4 марта мана шу эритма билан бурунни чайинг.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

❓Тез тайёр бўладиган макарон маҳсулотларини қандай зарарлари борлигини биласизми?🫕Тез тайёр бўладиган макарон маҳсулотла...
05/09/2022

❓Тез тайёр бўладиган макарон маҳсулотларини қандай зарарлари борлигини биласизми?

🫕Тез тайёр бўладиган макарон маҳсулотларнинг зарари асосан таркибига боғлиқ.
✔️Тузнинг кўплиги: бу гипертония, шишлар ва буйраклар касаллигига олиб келиши мумкин.
✔️Аччиқ зираворлар: гастрит касаллигини олиб келиши мумкин.

✔️Таъм кучайтирувчилар (натрий глутамати): одатдагидан кўпроқ истеъмол қилишга мажбур қилади.

✔️Таъқиқланган қўшимчалар;

✔️Консервантлар Е 211 (натрий бензоати), Е 202 (калий сорбати);

✔️Стабилизатор ва қуйилтирувчилар;

✔️Микронутриентлар жуда кам сақлаган буғдой уни.

‼️Қадоқда “гўшт таъми билан” ёзуви бўлгани билан гўшт умуман бўлмаслиги мумкин.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

📍Кимлар бустер доза билан такрорий эмланиши зарур?👨‍⚕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши такрорий рави...
04/09/2022

📍Кимлар бустер доза билан такрорий эмланиши зарур?

👨‍⚕️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга қарши такрорий равишда бустер доза билан биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли қатлами рўйхатини эълон қилди . Унга кўра:

⭕️ ҳомиладор аёллар;

⭕️ иммунитети заиф кишилар;

⭕️ қатор сурункали касалликларга чалинган беморлар;

⭕️ кекса ёшли инсонлар;

⭕️ шифокорлар кучайтирувчи дозада такрорий вакциналар олиши мақсадга мувофиқдир.

🚨 Ташкилот хулосасига кўра, иккинчи бустер доза COVID-19нинг оғир шаклларидан ҳимояланиш ёки ўлим даражасини минималлаштириш учун зарур

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

📍Кир ювиш совуни  антибактериал ва антисептик ҳисобланади📌Хўжалик совуни гинекологик касалликларни даволашда қўлланилади...
03/09/2022

📍Кир ювиш совуни антибактериал ва антисептик ҳисобланади

📌Хўжалик совуни гинекологик касалликларни даволашда қўлланилади.
Ҳафтада 1марта сочларни кирсовун билан ювиш сочлар кепакланишининг олдини олади ва қалинлиги ортади.

♻️ Ҳафтада бир-икки марта кирсовун билан юзларни ювиш юз терисини ёшартиради. Бу совун билан ювгач кремлардан фойдаланиш зарур.

✔️Бундан ташқари хўжалик совуни ҳуснбузарларда ва оёқларнинг замбуруғ касалликларида самарали фойда беради.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

❓Беҳининг саломатлик учун фойдали хусусиятларини  биласизми?📍Вазн камайтиришга ёрдам беради.Худди шу тоифадаги бошқа мев...
03/09/2022

❓Беҳининг саломатлик учун фойдали хусусиятларини биласизми?

📍Вазн камайтиришга ёрдам беради.

Худди шу тоифадаги бошқа мевалар (олма ва нок каби) каби беҳининг ҳам калорияси жуда кам. 100 грамм янги беҳида атиги 57 калория бор. Шунингдек, у клетчатка ва муҳим озуқавий бирикмаларга бой. Вазнини камайтирмоқчи бўлганларга беҳи истеъмол қилиш тавсия этилади. Бундан ташқари, спорт билан шуғулланадиган инсонлар бу мева берадиган фойдали витамин ва углеводлар туфайли энергия даражасини ошириши мумкин.

📍Ошқозон ярасини даволайди.

Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, беҳи ошқозон яраси пайдо бўлишининг олдини олади. Аслида бу мева кўпинча ошқозон ярасини келтириб чиқарадиган Helicobacter pylori бактерияларининг шаклланишига тўсқинлик қилувчи ноёб бирикмаларни ўз ичига олади. Улар кўпинча стресс ва нотўғри овқатланишдан келиб чиқади ва дори-дармонлар билан даволаш мумкин бўлса-да, беҳи муаммонинг янада табиий ечимини кўрсатади.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

❓Нима учун гўштни микротўлқинли печда эритиш мумкин эмас?✅ Микротўлқинли печ  муздан эритишнинг яхши усули эмаслигини би...
02/09/2022

❓Нима учун гўштни микротўлқинли печда эритиш мумкин эмас?

✅ Микротўлқинли печ муздан эритишнинг яхши усули эмаслигини бир неча бор исботланган. Совуқ ҳарорат юқумли касаллик қўзғатувчилари, шу жумладан Esherixia koli бактерияларининг кўпайишига тўсқинлик қилади, гўштнинг иссиқ муҳитда кескин эриши эса бактерияларнинг сонини тахминан икки баравар оширади, бу эса турли хил овқат ҳазм қилиш касалликларига олиб келиши мумкин.

✅ Гўштни хона ҳароратида муздан эритиш ҳам яхши эмас. Бу жараён тез амалга ошмайди ва гўшт ошхона столида бўлса, у миллионлаб патоген бактериялар билан қопланади. Шунингдек, тўсатдан маҳсулотни пишириш ҳақидаги фикр ўзгарса, уни қайта музлатиш жараёнида зарарли микроорганизмларнинг аксарияти омон қолади ва гўштни истеъмол учун яроқсиз ҳолга келтириш мумкин.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

⚡️Уч ой ичида ҳозиргидан кўра ёшаришни истасангиз...📍Агар сизга 3 ойдан кейин “ёшарибсиз, кўринишингиз яхшиланибди“ дейи...
31/08/2022

⚡️Уч ой ичида ҳозиргидан кўра ёшаришни истасангиз...

📍Агар сизга 3 ойдан кейин “ёшарибсиз, кўринишингиз яхшиланибди“ дейишларини хоҳласангиз, унда қуйидаги маҳсулотларни рационингиздан чиқариб юборинг.

🥙 Ҳар қандай фастфуд

🍟 Чипс

🍬 Конфетлар

🥫 Майонез ва кетчуп

🍣 Колбаса ва сосискалар

🧈 Маргарин

🍶 Ёғлилиги 0% ли сут маҳсулотлари

❗️ Ҳар қандай турдаги тез тайёр бўлувчи таомлар ва кимёвий қўшимчалари мавжуд махсулотлар, эркак ва аёллардаги ёшлик гормони - тестостерон ва эстерогеннинг ашаддий кушандасидир!

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

Ичак саратонини келтириб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотлариҲар куни қизил (мол, чўчқа, қўй) гўштини ва қайта ишланган гўш...
30/08/2022

Ичак саратонини келтириб чиқарувчи озиқ-овқат маҳсулотлари

Ҳар куни қизил (мол, чўчқа, қўй) гўштини ва қайта ишланган гўшт оз миқдорда истеъмол қилиш ичак саратонини келтириб чиқариши эҳтимолини ошириши мумкин. Буни кўп тадқиқотларда тасдиқланган эди. Бу сафар Oxford University тадқиқотчилари ҳам буни аниқлашди.

🔴Тадқиқот 6 йил давомида ўтказилган. Бунинг учун мутахассислар 500 минг бемор маълумотларини тўплашди. Илмий иш бошланганда 40-69 ёшда бўлган кишилар ўртасида 2 609 та ҳолатда ичак саратони қайд этилди.

🟣Тадқиқот натижасида олимлар кунига 21 гр ёки ундан кам истеъмол қилганларга қараганда 76 гр қизил ва қайта ишланган гўштни истеъмол қиладиган одамларда саратон касаллиги ривожланиш хавфи 20 фоиз юқори бўлиши аниқланган.

🔴Шунингдек, 8 гр истеъмол қилганларга қараганда, кунига 54 гр қизил гўштни истеъмол қилган инсонларда саратон хавфи 15 фоизга кўпроқ экани қайд этилган.

Яқинларингизни эҳтиёт қилинг!!!
https://t.me/+qa8RU1H9-983MTEy

Address

Шахрихон
Andijan

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Dori Market posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Share

Share on Facebook Share on Twitter Share on LinkedIn
Share on Pinterest Share on Reddit Share via Email
Share on WhatsApp Share on Instagram Share on Telegram