08/07/2020
Ассаламу алайкум кадирдонларим! Олма хакида куп ва хуп эшитшанмиз, укиганмиз лекин бу мева хакида канча билсак шунча кам. Этиборингизга фойдали маълумотни такдим килмокчиман. Вакти келганда яна бир нарсани эслатмокчиман хар кандай нарсанинг меъерида булгани фойдали. Айтишадику асалнинг хам купи захар деб🤒😀
Ҳар куни битта олма есангиз…
Яқинда америкалик тадқиқотчилар бу меванинг қаришга қарши хусусиятларини аниқлашди. Уч йил давомида бир гуруҳ кўнгиллилар ҳар куни бир дона олмадан истеъмол қилишди. Тадқиқот сўнггида иштирокчилар юрак-қон томир тизимининг ўн йилга ёшаргани аниқланди.
“Ҳар куни битта олма есангиз, шифокорга боришнинг ҳожати йўқ” дейилади инглиз мақолида ва бу ҳақиқат!
Олмалар қувват манбаи, ёшликни узайтиради, касалликлар билан курашишга ёрдам беради. Умуман, бу меванинг фойдаси ҳақидаги маълумотларни йиғиб, бутун бир қомус яратиш мумкин.
Сочларга жило беради. Косметологлар агар сочлар ҳафтада икки марта олма сиркаси қўшилган сувда чайилса, ялтирайди ва синиши камаяди, деб ҳисоблашади.
Ошқозонда муаммолар бўлса… Олмали енгил парҳез озиш истагидагилар орасида оммалашиб кетган. Бироқ хом, айниқса, нордон олмалар ошқозон шираси ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Натижада қоматни яхшилайман деб, меъда яллиғланиши, панкреатит ёки ошқозон яраси касаллиги зўрайишини орттириб олиш мумкин.
Меъда қайнаши безовта қилмаслиги учун эса олмани оч қоринга еманг ва яхшилаб чайнанг. Ошқозонда жиддий муаммолар бўлса, олманинг ширин навларини танлаб, пўстини тозалаб истеъмол қилган яхши.
“Олмалар темир моддасига бой”, деган фикр нотўғри. Бу модда қуруқ наъматак, маржумак, кунгабоқар, бодом, шафтоли ва ўрикда кўпроқ бўлади.
С дармондориси олма таркибида жуда кам. Ўрта минтақаларда тарқалган мевалар таркибида бу витамин 100 граммда 7-8 мг миқдорда бор, холос. Кўпчилик ширин ва қизил олмалардан кўра, нордон ва яшил олмаларда С дармондориси кўп деб, ҳисоблайди. Аммо ундай эмас. Олманинг таъми ва ранги билан унинг таркибидаги С дармондориси ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ.