19/04/2026
Ўзбекистон — Хитой: Тиббиёт йўналишидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизда бўлиб турган Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгашининг Бутунхитой қўмитаси раиси ўринбосари, “GX” хайрия жамғармаси раиси Лян Чженин бошчилигидаги делегацияни қабул қилган эди.
Ушбу тадбир доирасида бир гуруҳ хитойлик мутахассислар Бухоро вилоятига, Кўз микрохирургия маркази Бухоро филиалига ташриф буюришди. Ташриф давомида марказ филиалида беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, вилоятда кўз касалликларини олдини олиш учун олиб бораётган ишлар билан танишишди.
Келгусидаги ҳамкорлик тиббий таълим бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли ўртасида кўз касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш ишларини жадаллаштириш йўналишларида давом этиши келишиб олинди.
Шу билан бирга, Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда “GX” жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолашга келишилди.