08/03/2021
8-март – Халқаро-хотин қизлар куни муборак бўлсин!
Қадри баланд, меҳрибон, оилаларимизнинг ҳам сариштасию, фаришталари – мунис аёлларимиз, гўзал лобар опа-сингилларимиз! Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси Сизларни байрамингиз билан чин қалбдан табриклаймиз. Аёл сўзининг ўзи буюкдир, аёл нозик хилқат. Уни ранжитманг, меҳрли кўзлар билан унга боқинг. Аёлни севинг, ардоқланг, эҳтиром кўрсатинг! Наздимизда аёл қалби: тонгда гулга қўнган шабнам мисоли шафоф ва гўзал, бироқ нозикдир. Уни асраш даркор. Зеро у мўътабар она, севимли ёр, меҳрибон опа, мунис сингилдир. Ҳурматли замонамиз фаришталари, 8-март – Халқаро-хотин қизлар куни билан сизларни мамнуният ила табриклаймиз! Бошимизда ҳар доим соғ ва омон бўлинг!
Марказ маъмурияти
http://bommc.uz/uz/