30/10/2018
Соғлом ҳаёт саҳифаси! 👨⚕️
Биз ўтган саҳифамизда қайд этган эпидемиологик ўтиш даврларини тадқиқиодчилар Omran A. ва Olshansky S. қуйидаги таснифларга:
1. Овқатланиш дефицити даври;
2. Пандемияларни қайтиш даври;
3. Кексалик ва антропоген касалликлар туфайли юзага келувчи дегенератив касалликлар даври;
4. Кечки дегенератив касалликлар даври;
5. Кам ҳаракатлик ва ортиқча вазн эпидемияси даврлари;
Бугунги саҳифамизда эпидемиологик ўтиш даврларининг бирнчиси - эпидемиялар ва овқатланиш дефицити даврига тўҳталамиз. Эпидемиология нуқтаи назардан инсониятнинг бизга маълум ривожланиш тарихининг барча босқичлари овқат етишмаслиги билан кузатилган. Ушбу даврни ўзига ҳослиги шундаки, юқорида қайд этганимиздек, ўлимнинг сабаби сифатида эпидемиялар, овқат маҳсулотларини етишмаслиги (тўйиб овқатланмаслик) ва инфекцион касалликлар улуши катта ва аксинча ЮҚТКни тарқалиши кам бўлган. Туғилишнинг юқори кўрсаткичлари ўз навбатида юқори даражадаги гўдаклар ва онлар ўлими билан кечган. Шу туфайли ўртача умр кўриш давомийлиги 30 йилни ташкил этган. Ҳозирги кунда аҳоли даромади даражаси юқори мамлакаталар жойлашган ҳудудларда ушбу давр нисбатан секин кечган бўлиб у асосан VIII асрни охирида бошланиб бутун XIX аср давомида кузатилган. Аҳоли даромади даражаси ўрта ва паст бўлган мамлакатларда ушбу давр аҳоли даромади юқори мамлакатларга нисбатан кеч юзага келган бўлишига қарамасдан давомийлиги қисқа бўлган, чунки бу даврга келиб арзон нархдаги озиқ овқат маҳсулотлари ва тиббий хизмати тизмини бошланғич турлари шаклланган эди.