25/09/2023
Янгиер шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўртасида "Ёнғин хавфсизлиги билимдони" мавзусида Заковат интеллектуал ўйини ўтказилди.
Ёшларни фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги билимларини ошириш, уларни касбга қизиқтириш шунингдек, интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида ўтказилган тадбирда жами 10 та жамоалар иштирок этди.
Қизғин ва ўзаро бахс-мунозарага бой тарзда кечган интеллектуал ўйиннинг якуний натижаларига кўра,
🥉3 ўринни 9-мактаб жамоаси қўлга киритган бўлса,
🥈2 ўрин 11-мактаб жамоасига насиб этди.
🥇1 ўринни 4-мактаб жамоаси эгаллади.
Ғолиблар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Янгиер шаҳар мактаб ва мактабгача таълим бўлимининг дипллом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.