23/11/2025
🔴 🟦🟦🟦
❗️Рақамлаштириш: Юртимизда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
✅ Тиббиётни рақамлаштириш ишлари бутунлай янги босқичга кўтарилмоқда.
📊 Хусусан, шу йилнинг ўтган даврида 20 дан ортиқ модулни ўз ичига олган DMED ягона электрон ахборот тизими яратилиб, 36 миллиондан ортиқ аҳолининг тиббий маълумотлари дастур базасига киритилди ва юртдошларимизнинг ягона электрон тиббий картаси (MED-ID) шакллантирилди.
🩺 40 га яқин клиник йўналиш бўйича 400 дан ортиқ протокол ва даволаш стандартлари орқали ташхислаш йўлга қўйилди.
⌨️ Шунингдек, Президентимиз топшириғига мувофиқ, Юнусобод туманида тажриба-синов тариқасида “Электрон рецепт” тизими тўлиқ ишга туширилди. Ушбу тизим орқали контрафакт, сифатсиз, қалбаки дори воситаларини реализация қилиш ҳолатларининг олди олинади.
💊 DARMON ва DMED ахборот тизимларининг ўзаро интеграцияси орқали 3 100 дан ортиқ рецептли ва рецептсиз дори воситаларининг автоматик янгиланадиган электрон рўйхати шакллантирилди.
💻 Тумандаги 20 дан ортиқ давлат, 200 га яқин хусусий тиббиёт муассасаси ҳамда 190 дан зиёд дорихона DMED платформасига уланди.
🧾 Туман тиббиёт муассасаларида дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи бўйича электрон рецепт ёзиш тизими жорий этилди.
❌ Шу туфайли Юнусободда беморларга ортиқча дори ёзиш ҳолатлари 40 фоизга камайди.
📈 Юнусобод тумани тажрибаси асосида бутун республика бўйича 12 мингта дорихонанинг 8 мингдан ортиғи, яъни 66 фоизи қамраб олинди.
❌ Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларида 70 дан ортиқ қоғоз шаклидаги журнал, бланка ва маълумотномалардан тўлиқ воз кечилиши ҳисобига шифокорлар иш юкламаси 30 фоизга енгиллашди.
🔬 Лаборатория таҳлиллари 3-5 дақиқада автомик равишда тизимда электрон шакллантирилиб, натижаларни олиш 24 соатга қисқарди.
🖥 Бинобарин, Соғлиқни сақлаш вазирлигида Рақамли соғлиқни сақлаш маркази ташкил этилиши натижасида тиббий муассасалардан шаффоф ва ишончли маълумотларни марказлашган ҳолда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда аналитик хизматлар кўрсатиш имкони яратилди.
⌨️ Тизимдаги 560 мингдан зиёд ходимларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳисобини юритиш автоматлаштирилди.
🔎 Илгари фуқароларни сарсон қилган қоғоз шаклидаги 28 та маълумотнома электронлаштирилиб, уларни инсон омилисиз бериш йўлга қўйилди.
‼️ Бу каби ислоҳотлар аҳолига жаҳон стандартлари даражасида тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳани халқчил тизимга айлантириш борасида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🔵|🔵|👥Facebook | 📷Instagram