
10/05/2022
🛏 ЁТОҚХОНА ТЎШАКЛАРИ
Сизга ҳар кун маза қилиб ухлайдиган ётоқхона тўшакларимиз ҳақида озгина билимларим билан бўлишмоқчиман.
Уйқу тинч, хотиржам бўлиши учун тўшакларимизнинг ранги катта аҳамиятга эга. Маълумки, биз одамларнинг рангга бўлган симпатияларимиз умримиз давомида ўзгариб туради. Масалан, аввал қизил рангни ёқтирган бўлсак, эндиликда малина ранги ўзига торта бошлайди. Бу бежизга эмас.
Бизнинг онгимиз шу ранглар асосида ўзига керакли бўлган энергияга тўйиниб олади.
Сизга ҳозир тўшагингиз ранги оқ, пушти, ҳаво ранг, бежевый… бўлса, уйқунгиз тиниқ ва тоза бўлади, деб айтишимиз мумкин, бироқ бундай қилмаймиз.
Чунки сиз онг ячейкангизни ҳозир айни дамда керакли ранг билан тўйинтиришингиз муҳим.
Энди навбат тозаликка⤵️
Тўшакларингизнинг тозалиги, уларни тез-тез алмаштирилиши сизни ва турмуш ўртоғингизни зўр ривожлантиради, десам ишонасизми?
Бизнинг танамизда ёки уйимизда кўзимизга кўринмас ҳашаротлар (мисол учун клешлар) мавжуд. Улар бизнинг энергиямизни сўриш билан роҳатда ухлашимизга тўсқинлик қилишади.
Шунинг учун тез-тез тўшакларимизни алмаштиришимиз ёки дазмоллаб туришимиз фойдадан ҳоли эмас. Бу қоидага эътиборли бўлсангиз, фикрлашингиз ҳам тобора тиниқлашиб боради.
Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳам ҳар куни тўшакни қоқиб ётинг, деб бекорга айтмаганлар.
Яна бир маслаҳат: йилда бир ёки икки маротаба матрацингизни, ёстиқларингизни, кўрпаларингизни очиқ ҳавода қуёшга ёйиб қўйинг.
Оналаримиз, бувиларимиз буни бежизга қилишмаган. Бу нафақат кўрпача ичидаги пахтани иширишга ёрдам беради, балки ҳар хил ҳашаротлардан ҳам халос қилади. Қуёш ва шамолнинг ана шундай тозалаш хусусияти ҳам бор.
⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️⚜️
#психология, #притча, #консультация, #маслаҳат, #психосоматика, , , , , , , , , , ,