Islomotauz_official

Islomotauz_official "Ислом ота" жомеъ масжиди

Аллоҳ Ҳақ Илоҳдир. Ундан ўзгалар ибодатга муносиб эмас. Ҳар бир мавжудот Аллоҳга муҳтож. Аллоҳ эса ҳеч кимга муҳтож эмас...
09/05/2026

Аллоҳ Ҳақ Илоҳдир. Ундан ўзгалар ибодатга муносиб эмас. Ҳар бир мавжудот Аллоҳга муҳтож. Аллоҳ эса ҳеч кимга муҳтож эмас. Ҳамма нарса У Зот олдида хокисордир. Мушриклар сиғинаётган бут-санамлар аслида ботил, беҳуда нарсалар. Чунки ўша бутлар ўзига ҳам, бошқаларга ҳам фойда ёки зарар етказа олмайди. Аллоҳ таоло Буюкдир. Аллоҳдан улуғроқ ҳеч бир зот йўқ.

👉
👉 t.me/islomotauz_official

09/05/2026
 #Тақдим   Ислом бино қилинган бешта устун — рукннинг энг биринчиси — иймондир (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад (алай...
21/04/2026

#Тақдим

Ислом бино қилинган бешта устун — рукннинг энг биринчиси — иймондир (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад (алайҳис-салом) Унинг бандаси ва элчисидир, деб гувоҳлик бериш). Мусулмон банда иймонини комил қилиши билан бошқа ибодатларини ҳам мукаммал қилиб боради. Шу мақсадда сиз азиз обуначиларимизга иймон борасидаги билимларимизни мукаммал қилиш, билганларимизни такрорлаб, янада мустаҳкамлаш мақсадида #Ақида рукнида керакли маълумотларни бериб бормоқдамиз.

Батафсил: https://t.me/islomotauz_official/23574

••••┈•••┈••┈• ❁📖 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

 #ФиқҳМУҲИМ: ИЙЖОБ ВА ҚАБУЛНИ ГУВОҲЛАР ЭШИТМАЙ ҚОЛГАНИ УЧУН НИКОҲ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?САВОЛ: Келин ва куёвга етарли гувоҳлар...
20/04/2026

#Фиқҳ
МУҲИМ: ИЙЖОБ ВА ҚАБУЛНИ ГУВОҲЛАР ЭШИТМАЙ ҚОЛГАНИ УЧУН НИКОҲ ҚАЙТА ЎҚИЛАДИМИ?

САВОЛ: Келин ва куёвга етарли гувоҳлар иштирокида никоҳ ўқилса-ю, лекин қандайдир сабаблар билан гувоҳлар келин ва куёвнинг никоҳнинг тузилишига розиликлари ҳақидаги гапларини эшитмай қолган бўлса, ўқилган ушбу никоҳ боғланадими?

ЖАВОБ: https://islomota.uz/?p=10356

www.islomota.uz

Муҳаммад Бушофеъ айтадилар:  “Мен бирор кишини Тақий Усмонийдек янги масалаларда, хусусан банк масалаларида аввалги улам...
20/04/2026

Муҳаммад Бушофеъ айтадилар:

“Мен бирор кишини Тақий Усмонийдек янги масалаларда, хусусан банк масалаларида аввалги уламолар китоблари билан ҳозиргилар китобини жамлаганини кўрмадим. У зот бирор муаммони ечиш асносида кучли тақво соҳиби эканликлари яққол намоён бўлар эди. Мен Ҳинд қитъасида бу кишидек муаммони ечишда мазҳаблар орасини жамлашдек қобилиятли кишини ҳам кўрмадим”.

👉 Тўлиқ ўқиш:https://islomota.uz/?p=10324

••••┈•••┈••┈• ❁📖 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

 #АқидаИслом дини рукнлари  Ислом дини рукнлари бешта:  1. “Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-расулуллоҳ” калимасини тил б...
19/04/2026

#Ақида

Ислом дини рукнлари

Ислом дини рукнлари бешта:
1. “Лаа илааҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур-расулуллоҳ” калимасини тил билан айтиб, дил билан тасдиқлаш.
2. Бир кунда беш маҳал намоз ўқиш.
3. Рамазон ойи рўзасини тутиш.
4. Бой бўлса, йилда бир марта закот бериш.
5. Йўлга қодир бўлса, умрида бир марта ҳаж қилиш.

••••┈•••┈••┈• ❁📖 ❁ •┈••┈•••┈••••
👉 Улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

 #Ҳикмат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:1. Барча дўстларни кўрдим, аммо тилни сақлашдан кўра афзал дўстни кўрмадим.2. Ба...
16/04/2026

#Ҳикмат

Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:

1. Барча дўстларни кўрдим, аммо тилни сақлашдан кўра афзал дўстни кўрмадим.
2. Барча либосларни кўрдим, аммо тақводан кўра афзал либосни кўрмадим.
3. Барча мол-дунёни кўрдим, аммо қаноатдан кўра афзал мол-дунёни кўрмадим.
4. Барча яхшиликларни кўрдим, аммо насиҳатдан кўра афзал яхшиликни кўрмадим.
5. Барча таомларни кўрдим, сабрдан кўра лаззатли таомни кўрмадим”

•••┈┈••┈•✦🌟✦•┈••┈┈•••
📶 Дўстларга ҳам улашинг!
🔄 ♻️

“Вақф” фонди 14 та эҳтиёжманд оилага янги хонадонларни топширдиЎзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия ...
16/04/2026

“Вақф” фонди 14 та эҳтиёжманд оилага янги хонадонларни топширди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган хайрли лойиҳалар изчил давом эттирилмоқда.

Шу йилнинг 14 апрель куни Фонд ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан пойтахтимизда қурилган янги кўп қаватли уйлардан харид қилинган 14 та хонадон ўз эгаларига топширилди.

Батафсил: islomota.uz

«Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курси устозлари ижоза олдилар   Ислом оламида Қуръони каримни санад билан қироат қилиш ва...
16/04/2026

«Қуръони Карим ва тажвид» ўқув курси устозлари ижоза олдилар

Ислом оламида Қуръони каримни санад билан қироат қилиш ва бу борада ижоза олиш анъанаси алоҳида илмий аҳамиятга эга бўлиб, у илоҳий каломни асл ҳолича сақлашга хизмат қилади.
Тошкент ислом институти ҳузуридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсида ушбу хайрли анъана давом эттирилиб, қуйидаги устозлар муваффақиятли равишда ижоза соҳиби бўлдилар

Давоми: islomota.uz

👉 Улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ГИННЕСНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИГА КИРИТИЛДИ2026 йил 13 апрель куни Ўзбекистондаги...
16/04/2026

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ГИННЕСНИНГ РЕКОРДЛАР КИТОБИГА КИРИТИЛДИ

2026 йил 13 апрель куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига “Largest museum of Islamic civilisation” — дунёдаги энг йирик ислом цивилизацияси музейи номинацияси бўйича Гиннеснинг Рекордлар китоби расмий рекорди берилди.

👉 Улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/+QYa9XFEGCZpUqzr6

Address

Fergana Yuli
Tashkent
100002

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Islomotauz_official posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Practice

Send a message to Islomotauz_official:

Share