02/12/2022
Бошини ўқиш учун расмни⤴️
варақланг.
(давоми⤵️)
Тасаввурингиздаги "тиламчи болача" образи тўлиқ бўлиши учун,☝жудаям эскириб кетган, бинафша рангли, аммо кир бўлиб кетганидан кулранг тусга кириб қолган халтачасини таърифлаб ўтаман.
Болакайни пул олиш мақсадида мен томон узатилган қўлчаларига пул тутқаздим ва болакай ҳамёнимга ишора қилиб, "пулингиз кўпгина эканми" деди.
"Ўзингни ҳам халтачанг тўлиб қолгандир, кечгача пулларинг халтачангга сиғмайдиган даражада кўпайиб кетсин",
"ОМАДИНГНИ БЕРСИН" дедим.
Болакай менга эргашиб ОМАД? ОМАД НИМА ДЕГАНИ? ОМАД ҚАНАҚА БЎЛАДИ? деб саволлар берди.
Болакайни кўзларида саволини жавобини билиш истаги акс этиб турарди.
Болакайни ОМАД НИМАлигини билмаслигидан очиғи ҳайрон қолдим, чунки, 5 ёшли қизимга ширинлик ёки нимадир олиб берсак, БУГУН ОМАДИМ КЕЛДИ деб шодланади.
Психологман💜касбим тоқазоси б.н инсонларга НИМА ҲАҚИДА КЎП ЎЙЛАСА, ЎША НАРСА ҲАЁТИГА КИРИБ КЕЛИШИ, шу боисдан фақат яхши нарсалар ҳақида ўйлаш кераклигини доим таъкидлайман.
✔️Демак, инсон нимагадир эришиши учун ҳам, ўйлаётгани нима эканини англаши, билиши керак.
Болакайни бир аҳволдаги кийимларига қараб, хали олдинда турган бутун бир ҳаёти учун, ҳаммадан ҳам КЎПРОҚ ОМАДни болажонга илингим келди.
Болакайни ХАЁТИГА ОМАД КИРИШИ УЧУН, у ОМАДНИ БИЛИШИ, ТАНИШИ КЕРАК деган фикрда, унга аввало ЎЗИДА БОРЛАРИ: • соғлиги, •югура олиши, •резинка шиппагини кийиш учун оёқлари, •бошпанаси борлиги, •уруш бўлмаётган юртда яшаётгани ОМАДИ ЭКАНИНИ ТУШУНТИРДИМ.
Ва ўзида йўқларига ИНТИЛИБ ЭРИША ОЛИШИ ОМАД эканини ҳақида гапириб бердим.
У ҳам мени диққат билан тинглади.
Биз ҳайрлашдик, мен бу суҳбатдан мамнун эдим, чунки У ЭНДИ ОМАДНИ ТАНИЙДИ, БИЛАДИ ва ТАНИГАНИ БИЛГАНИ УЧУН ҳам ҲАЁТИГА ОМАД КИРИБ КЕЛАДИ.
Болалар фақат яхши нарсаларни танишлари, билишлари керак...
СИЗЧИ ОМАДНИ ТАНИЙСИЗМИ❓
ОМАД СИЗ УЧУН НИМА❓